Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳукуматни шакллантириш тезлиги бўйича замонавий Америка тарихида рекорд ўрнатди. У сайловдан сўнг 12 кун ичида вазирлик лавозимларига 12 та тайинловни амалга оширди. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Ҳукуматни шакллантириш амалдаги президенти Жо Байдендан беш баравар ва Трампнинг биринчи кабинетини шакллантиришдагидан тўрт баробар тезроқ амалга ошган.
“Бу тарихдаги ҳокимиятни энг самарали топшириш ёки барча меъёрларни бузган ҳолда текширувсиз, тадқиқотсиз ва Сенат билан маслаҳатлашувларсиз амалга оширилган тайинлов жараёни”, деди ҳокимият алмашинуви масалаларига ихтисослашган Америка университети Бизнес мактаби декани Девид Марчик.
Axios нашрининг таъкидлашича, аввалги администрациялар номзодларни текширишнинг белгиланган тартибларига амал қилган бўлса, Трампнинг ёндашуви бу меъёрларни бузмоқда. Дональд Трамп администрациясидаги лавозимлар учун ҳозирда маълум бўлган номзодлар:
- Вице-президент лавозимини Огайо штатидан сенатор Жей Ди Венс эгаллайди;
- Давлат котиби Флорида штатидан сенатор Марко Рубио бўлади;
- Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи этиб Вакиллар палатаси аъзоси Майк Уолтз тайинланади;
- Пентагон раҳбари сифатида АҚШ Миллий гвардияси фахрийси ва телебошловчи Пит Хагсет фаолият юритади;
- Марказий разведка бошқармаси бошлиғи лавозимига Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ретклифф тайинланади;
- Миллий разведка директори этиб Демократик партиянинг собиқ аъзоси Тулси Габбард тайинланади;
- Бош прокурор ва адлия вазири Вакиллар палатаси аъзоси Метт Гетс бўлади;
- Бош прокурор ва адлия вазири Вакиллар палатаси аъзоси Метт Гетс бўлади;
- АҚШ соғлиқни сақлаш вазири лавозимини Кичик Роберт Кеннеди эгаллайди;
- “Чегара қироли” лавозимига иммиграция-божхона хизматининг собиқ раҳбари Том Хоман ва бошқалар тайинланади;
- Энергетика вазири эса Liberty Energy нефть хизматлари компанияси асосчиси ва бош директори Крис Райт бўлиши кутилмоқда.
Америкалик миллиардер Илон Маск ва тадбиркор Вивек Рамасвами давлат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилади. Департамент (DOGE) деб номланади. У Dogecoin (DOGE) — Маск тарафдор бўлган криптовалютага ишора қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди