Фото: Alamy
Буйраклар организмда муҳим функцияларни бажаради, қонни филтрлайди ва сув мувозанатини тартибга солади. Уларнинг саломатлигини диққат билан кузатиб бориш лозим, чунки соғлом буйракларсиз организм самарали ишлай олмайди.
Мутахассислар хулосасига кўра, буйрак саломатлигини қўллаб-қувватлайдиган энг яхши сабзавот — бу карам. Дарҳақиқат, карам кўплаб фойдали озуқа моддаларини ўз ичига олади ва буйрак саломатлигини таъминлашда ёрдма беради. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, бир стакан тўғралган карам таркибида 82,1 грамм сув, 2,22 грамм ўсимлик толаси, 35 миллиграмм калций, 151 миллиграмм калий ва 16 миллиграмм натрий мавжуд. Буйрак касалликларини даволашда учун моддалар муҳим рол ўйнайди.
Фото: iStock
Диетолог Жейн Грин Ҳенд карамни мунтазам истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар сирасига қўшиш кераклигини тавсия қилади, бунга икки асосий сабаб бор: “Буйракларнинг ёш ва соғлом бўлиши учун уларни натрий билан ортиқча юкламаслик тавсия этилади, буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун эса калий ва оқсил ҳам ортиқча юк бўлиши мумкин, шунинг учун карам энг яхши танловдир”, дея тушунтирди мутахассис.
Ҳар қандай турдаги — хом ёки пиширилган карам буйракларни детоксикация қилишга ёрдам беради, чунки сабзавот C витамини, фолий кислотаси, B6 витамини ва ўсимлик толаларига бой.
Карамнинг ягона салбий томони унинг ҳазм қилиш тизимига таъсири бўлиши мумкин. Хусусан, ичакларида муаммоси бор инсонларда карам истеъмолидан кейин ошқозонда газлар ҳосил бўлади ва қорин дам бўлади. Шунингдек, карам баъзи дориларнинг, жумладан қонни суюлтирувчи воситаларнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.
Буйрак саломатли, Энг фойдали сабзавот, Карам, C витамини, Фолий кислотаси, B6 витамини “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи