Фото: “Известия”
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига 27 ёшли Керолин Левитт номзодини илгари сурди.
Бунгача у Республикачилар президентлик кампаниясида матбуот котиби ва унинг аввалги маъмурияти даврида матбуот котиби ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Трамп Левиттни ақлли ва қаттиққўл деб атади. “Мен у ўз вазифасини аъло даражада бажаришига ва Америка халқига бизнинг хабаримизни етказишда ёрдам беришига ишончим комил”, деди сайланган президент.
Трампнинг янги жамоаси
Дональд Трампнинг инаугурацияси январда бўлади. Республикачи давлат котиби лавозимига Марко Рубиони, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига Майк Валс номзодини илгари сурган. Пит Хегсет мудофаа вазири, кичик Роберт Кеннеди — соғлиқни сақлаш вазири, Метт Гейтс — адлия вазири, Тулси Габбард — Миллий разведка бошлиғи бўлиши мумкин.
Шунингдек, америкалик миллиардер Илон Маск ва тадбиркор Вивек Рамасвами сайланган президент Дональд Трамп даврида давлат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши маълум бўлганди.
Фото: Reuters
Шу билан бирга, Илон Маск ўз манфаатларини илгари суриши Трамп жамоасига ёқмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Илон Маскнинг Дональд Трамп ёнида доимий равишда ҳозир бўлиши сиёсатчининг ишончли вакилларини ва унинг жамоасини ғазаблантира бошлади, дейилади NBC телеканали хабарида.
Телеканал суҳбатдошларидан бирига кўра, Илон Маск “Мар-а-Лагода (Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи) ҳаддан ташқари узоқ қолиб кетди”. Миллиардер у ерда мунтазам республикачининг сайловдаги ғалабасига ўзини сабабчи деб кўрсатмоқда ва сиёсатчини ўзига “қарздор” қилишга уринмоқда.
Сайланган президентнинг атрофидагилар бу ҳолатдан безовталана бошлаган, дейди манбалар.
Дональд Трамп, Каролин Левит, Оқ уй матбуот котиби “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади