Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Тhе Nеw York Post хабар берди.
АҚШ ҳукуматидаги манбаларга кўра, бу зарбалар биринчи навбатда Курск вилоятидаги Россия ва Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларига қаратилган бўлади. Байденнинг қарори АҚШ сиёсатидаги туб ўзгариш бўлиб, у қайта сайланган Дональд Трампнинг инаугурациясидан икки ой олдин қабул қилинди.
“Украинага ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бериш Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жангга юбориш ҳақидаги кутилмаган қарорига жавоб бўлди”, дейилади хабарда.
Байден маслаҳатчиларининг Россияга зарба бериш учун ATACMS’дан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Улар ҳозирча гап фақат Курск вилоятидаги нишонларга зарба бериш ҳақида кетаётганини айтган. Кейинчалик Байден бу қуролни бошқа жойларда ҳам ишлатишга рухсат бериши мумкин.
Reuters манбаларининг тасдиқлашича, Байден Украина армиясига Россия ҳудудига зарба бериш учун ATACMS’дан фойдаланишга рухсат берган. Украина ҳарбийлари ушбу ракеталарни яқин кунларда ишлатмоқчи.
“Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум”, дейилади хабарда.
ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. У оғирлиги 500 фунт бўлган WDU18 тоифасидаги фрагментар-фугасли жанговар каллак билан жиҳозланган. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери у турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фаол ишлатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи