Америкалик муҳандислар Кевин Тан ва Келли Фанг gpTea номли ноодатий чойнак тўпламини ишлаб чиқди. Қурилма чойни ўзи қуяди ва ChatGPT нейротармоғи ёрдамида сиз билан суҳбат қуради.
Фото: Lifehacker.ru
Тўплам шаффоф чашка ва ҳаракатланувчи стендга жойлаштирилган қора чойнакдан иборат. Унга сув ва қуруқ чой солингач, қурилманинг ўзи автоматик тарзда ичимликни иситади ва дамланган ичимликни чашкага қуяди.
Фото: Lifehacker.ru
Фойдаланувчи чашкани қўлга олиши билан гаджет тилга киради ва бугунги кун қандай ўтганини сўрайди. gpTea турли ҳикоя ва янгиликларни айтиб беришни таклиф қилиши ҳам мумкин. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ақлли чойнак фойдаланувчига яқин дўсти билан дилдан суҳбатлашиш ҳиссини беради.
Фото: Lifehacker.ru
Чашканинг тагида монохром думалоқ дисплей ўрнатилган. Унда ҳикояларни тўлдириб борувчи сунъий равишда яратилган суратлар пайдо бўлади. Қурилмадан бир вақтнинг ўзида икки киши дунёнинг турли чеккасида турган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Ҳозирча gpTea прототип вариантдир, гарчи унинг бир нечта нусхалари яратилган бўлса-да, ихтирони сотувга чиқариш масаласи номаълумлигича қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди