Замонавий ҳаётнинг токсик юкини ҳисобга олган ҳолда самарали ишлаши керак бўлган танани табиий тозалашнинг учта босқичи ҳақида мутахассисдан тавсиялар.
Ҳозирда урф бўлган терминлардан бири “детокс” бўлиб, детоксикация – бу носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, атроф-муҳит таъсири ва бошқа омиллар натижасида танамизда тўпланган токсинларни чиқариб ташлаш жараёни. Бу — умумий саломатлигимиз ва ҳолатимиз учун жуда муҳим, дейилади ССВ Матбуот хизмати хабарида.
Тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бу ҳақда батафсил маълумот берди.
— Сўнгги овқат қабул қилишдан тахминан саккиз соат ўтгач, организмда ҳазм қилиш, сўрилиш жараёнлари тугайди ва танамиз детоксикация режимига ўтади, — дейди мутахассис.
— Ҳозирда “детокс” атамаси танани турли шарбатлар орқали тозалаш билан боғлиқ бўлса-да, аслида, бу организмимиз ўзидаги токсинларни чиқариб ташлаш учун рационимиздаги озуқавий моддаларни қўллаш орқали ишга туширадиган биологик жараёндир.
Танамизда жигар, буйраклар, тери ва йўғон ичак каби кўплаб детоксикация органлари мавжуд. Замонавий ҳаётнинг токсик юкини ҳисобга олган ҳолда самарали ишлаши керак бўлган танани табиий тозалашнинг учта босқичи мавжуд.
Биринчи босқич. Детоксикациянинг бу босқичи жигарда содир бўлади. У зарарли ёғда эрийдиган молекулаларни камроқ зарарли бирикмаларга айлантиришга ёрдам беради ва улар танадан осонроқ чиқарилади.
Иккинчи босқич. У ҳам жигарда содир бўлади ва конъюгация жараёнини ўз ичига олади. Яъни моддалар сувда эрувчан ва шунинг учун камроқ зарарли ҳолга келади. Кейинчалик бу моддалар буйраклар ва ичаклар орқали пешоб ва сафро билан чиқарилади.
Учинчи босқич. Бунда токсинлар ёки кераксиз бирикмалар ҳужайрадан детоксикация органлари: ичаклар, буйраклар, ўпкалар ва тери орқали чиқариб ташланади.
Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш орқали бу тизимнинг яхши ишлашини таъминлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди