date
views 72

Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда

Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон фаолиятини якунламоқчи эмас ва навбатдаги жангини 2025 йилда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тайсон вакили ТАСС’га хабар берди.

Шанба, 16 ноябрь куни боксчи саккиз раундлик жангда блогер Жейк Полга ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазди.

Майк ҳали ҳам жанг қилишни хоҳлайди. У навбатдаги жангини 2025 йилда ўтказиши мумкин. Биз унинг рақиби ким бўлиши ҳақидаги саволларга кейинроқ жавоб берамиз”, — деди боксчининг вакили.

Маълумот учун, Тайсон 58 ёшда. Унинг ҳисобида 50 та ғалаба (44 та нокаут) ва 7 та мағлубият бор. Яна икки жанг ҳақиқий эмас деб топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда