date
views 137

Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади

Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Тюмен области Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган шаҳарсозлик форумида қатнашди.

Форум доирасида дипломатлар Тюмен области Савдо-саноат палатаси президенти Олга Езикеева билан учрашув ўтказди. Унда миграция соҳасида ва Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Россиянинг мазкур ҳудудидаги йирик қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан Ўзбекистондан қонуний тарзда меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, дипломатлар Винзилинский заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечиришди.

Тюмен области Туризм ва тарғибот агентлиги директори Дмитрий Пухов билан кечган мулоқотда сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон туризм салоҳиятини Тюмен области аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади