Одатда жарроҳлик амалиётидан сўнг теридаги кесмаларнинг ўрни битиши учун бир неча ҳафта ва кундалик тиббий парвариш талаб этилади.
ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, хитойлик олимлар бу жараённи тезлаштириш устида илмий изланиш олиб борган. Якунда электрлаштирилган иплардан фойдаланиш операциядан кейинги чоклар ўрни тузалишини жадаллаштириши маълум бўлди.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради.
Бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиқди.
Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2,3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.
Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфекциялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади.
Ҳозирча янги технология жониворларда тажрибадан ўтказилди ва ижобий натижага эришилди. Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар