Фото: НК Неwс
Шимолий Корея Россияга 50 га яқин ўзиюрар артиллерия тизимлари ва 20 та модернизация қилинган ялпи ўт очиш реактив тизимларини етказиб берди. Улар Курск вилояти учун жангларда қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Бир неча кун олдин Красноярск ўлкасида Шимолий Кореянинг ўзиюрар артиллерия тизимлари ортилган темир йўл ҳаракат таркиби кўзга ташланган. Очиқ манбалар билан ишловчи OSINT таҳлилчилари суратни ўрганиб, бу М1989 “Коксан” ўзиюрар гаубицалари деган хулосага келган.
Фото: Оливер Алехандер/ Deep State
Ушбу тизимлар дастлаб 1970 йилларнинг охирида ишлаб чиқарилган. М1989 “Коксан” 170 миллиметр калибрли снарядлар билан 60 километргача масофадаги нишонларга зарба бера олади. Модернизация қилинган ялпи ўт очиш реактив тизимлари эса советларнинг БМ-27 “Ураган” тизими асосида ишлаб чиқарилган. Пхеньян мазкур қуролда юқори аниқликдаги ўқ-дориларни қўллашни бошлаган. Эндиликда уларни жанг шароитида қўллаб кўриш режалаштирилган.
Фото: 2013 йил июль ойида Шимолий Кореянинг Ғалаба кунини нишонлаш пайтида параддаги М1989 “Коксан” / Wikimedia
Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдами
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2023 йил Россиянинг ўша вақтдаги мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга боргач янада кучайди. Шундан буён мамлакат иттифоқчисини ўз арсеналида мавжуд қурол-яроғлар билан таъминлаб келмоқда. Бунда Совет Иттифоқидан қолган умумий стандартлар қўл келяпти.
Украина президенти Владимир Зеленский Шимолий Корея Россияга катта миқдордаги қурол-яроғ, жумладан, камида 3,5 миллион артиллерия снаряди ҳамда ракеталар етказиб берганини айтганди. Бундан ташқари ҳозирда Шимолий Корея ҳарбийлари Россиянинг Курск вилоятида Украина армиясига қарши жанг қилмоқда. Уларнинг сони 10 мингдан ошиши маълум қилинган. Шимолий Корея ҳарбийлари аллақачон ушбу ҳудудда йўқотишлар олиб бормоқда, деган эди Зеленский. АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди. Бу Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жангга юбориш ҳақидаги кутилмаган қарорига жавоб бўлди.
Бир неча кун аввал Шимолий Корея ва Россия кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида имзоланган битим, агар томонлардан бири бирон-бир давлат томонидан қуролли ҳужумга учраса ва шу тариқа уруш ҳолатида қолса, бир давлат бошқа давлатга “ўз ихтиёридаги барча воситалар билан” ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатишини назарда тутади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»