20:15 / 18.11.2024
13

Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади

Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади
Коллаж: “Дарё”
Ўзбекистонлик санъаткорлар Россия президенти Владимир Путин фармони асосида “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

18 ноябрь куни имзоланган фармонда қайд этилишича, “Ялла” ансаблининг бадиий раҳбари Фаррух Зокиров ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Севара Назархон ўзбек ва рус маданиятларини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Ўзбекистон президенти фармони билан Россиянинг икки артисти — Россия халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри Сергей Безруков ва Россия халқ артисти, балет артисти, режиссёр Андрис Лиепа “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Коллаж: “Дарё”
Фармонда қайд этилишича, улар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун тақдирланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади