Фото: Reuters
АҚШ ҳарбийлари орасида 2023 йили ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайди. Пентагон расмийлари томонидан кўрилган чораларга қарамай, ўсиш тенденцияси давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигига таяниб, ABC News хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йили ҳарбийлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилгига нисбатан 30 тага кўпайган. Шу тариқа ҳар 100 минг ҳарбий хизматчига тўғри келадиган кўрсаткич 9 фоизга ошган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин мазкур масала юзасидан баёнот берган. У суициднинг олдини олиш ва ундан кейинги асоратларни бартараф этиш бўйича ишлар икки баравар ошиши зарурлигини билдирган. Расмийлар бу каби ҳолатлар 2011 йилдан бери ўсиб бораётганини таъкидлаган.
"2011 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ўз жонига қасд қилиш даражасининг босқичма-босқич, статистик жиҳатдан сезиларли даражада ўсаётганига гувоҳ бўляпмиз", дейди Пентагоннинг суициднинг олдини олиш бошқармаси директори доктор Лиз Кларк.
Пентагон ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайтириш учун қатор саъй-ҳаракатларга қўл урди. Қуролли кучлар сафларида соғлом муҳитни яратиш ва суициднинг олдини олиш бўйича курслар шулар жумласидан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда