Фото: ЎзА. Паскаль Лоро, Изабель Сервоз-Галлуччи хоним ва Содиқ Сафоев
Франция Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан ҳисобланади. Бу ҳақда жорий йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Франция Европа ва ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскаль Лоро иштирокида Тошкентда ўтказилган музокарада сўз борган.
Олий Мажлис Сенати матбуот хизматига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилган.
Қайд этилишича, 2018 йил октябрь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда янги имкониятлар очган. Айни пайтда мазкур келишувлар доирасида молиявий-техник кўмак воситалари, шунингдек, тўғридан-тўғри сармояларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Сенатда ўтган учрашувда Франциянинг юртимиздаги янги элчиси Изабель Сервоз-Галлуччи хоним ҳам қатнашган.
Элчихона матбуот хизматига кўра, Франциянинг иқтисодий дипломатия бўйича юқори мартабали вакили Паскаль Лоро Ўзбекистонда фаолият юритаётган француз компаниялари вакиллари билан ҳам учрашиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни муҳокама қилган.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳамда Европа иттифоқининг асосчиларидан бири сифатида Франция Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ҳамкор бўлиб келган.
Икки мамлакат ўртасида турли соҳалар қатори парламентаризм соҳасида ҳам робиталар кенгаймоқда. Олий Мажлис Сенатида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи, Қонунчилик палатасида Ўзбекистон – Франция дўстлик гуруҳи ташкил этилган. Айни чоқда, Франция Сенатида Франция – Марказий Осиё парламентлараро гуруҳи, Миллий ассамблеяда эса Франция – Марказий Осиё дўстлик гуруҳи фаолият юритмоқда.
С.Салим
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди