Хитой Фанлар академиясининг Геология ва геофизика институти профессори Сен Ху бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи Change-5 миссияси давомида олинган ой тупроғи намуналаридаги шиша зарраларида сув борлигини аниқлади. Бу ҳақда SciTechDaily хабар берди.
Бу кашфиёт келажакда Ойни тадқиқ қилиш миссиялари учун жуда муҳим, чунки унинг юзасидаги сув ресурсларни қайта ишлаш учун ишлатилиши мумкин. Ой юзасида олиб борилган кўплаб миссиялар Ойда сув ёки сув музининг мавжудлигини тасдиқлади.
“Ой юзасининг кўп қисмида сув борлигига шубҳа йўқ, лекин унинг миқдори Ердагидан анча кам. Ойдаги ерусти сувлари кунлик циклни кўрсатади, бу Ой юзасида сувни ушлаб туриш, чиқариш ва тўлдиришни таъминлаш учун ой тупроқларида чуқурликда гидратланган қатлам ёки резервуар бўлиши кераклигини кўрсатади”, — дейилади хабарда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)