
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарга кўра, Хоразм вилоятида профилактика инспектори пора олаётган пайтда қўлга олинди. Ички ишлар вазирлигининг ягона Call-марказига мазкур инспекторнинг коррупция жинояти содир этгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Шу асосда махсус тезкор тадбир ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Тадбир натижасида Хива шаҳрида профилактика инспектори 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган пайтда қўлга олинган.
Маълум бўлишича, ушбу маблағ эвазига у жиноят ишига алоқадор ҳужжатлардаги имзолар қалбакилаштирилганлигига оид ижобий хулоса бериш учун эксперт билан келишишга ёрдам бермоқчи бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Фирибгарлик" ва "Пора беришга кўмаклашиш" моддаларига биноан жиноят иши қўзғатилган.
Айбдорга 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Ҳозирда унга нисбатан қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланган.
Хивада профилактика инспектори пора билан қўлга тушди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар