
Барселона вингери Маркус Рэшфорд Ла Лиганинг 12-турида Сельтага қарши ўйинда самарали узатма амалга оширди. Англиялик футболчи 37-дақиқада Роберт Левандовскийга голли пас берди.
Рэшфорднинг жорий мавсум Ла Лигадаги ассистлари сони бештага етди ва у Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Арда Гюлер билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Рейтингда фақат Хетафе вакили Луис Милья ундан юқорида, унинг ҳисобида олтита ассист бор.
Маркус Рэшфорд ўтган ёзда Манчестер Юнайтеддан Барселонага ижара асосида ўтган эди. 28 ёшли футболчи Ла Лигада икки марта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар