Россия президенти Владимир Путин темирйўлда саёҳат қилиш учун зирҳли поезддан фойдаланади, унинг нархи тахминан 6,8 миллиард рублга (салкам 75 миллион долларга) баҳоланган. Ушбу поезднинг вагонлари кинотеатр, ҳаммом, спорт зали ва ҳатто гўзаллик салонини ўз ичига олади.
“Досе” маркази CNN, Сüддеуцче Zeitунг, Westдеуцчер Рундфунк ва Норддеуцчер Рундфунк билан биргаликда тегишли суриштирувини эълон қилди.
Аниқланишича, ушбу поезд билан Россия темир йўллари раҳбарияти ва Федерал хавфсизлик хизматининг ўнлаб зобитлари шуғулланади.
“Поезд учун янги вагонларПутиннинг биринчи президентлик давридан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган, энг сўнггиси эса спорт зали, ҳаммом, бар ва кинотеатри бўлган махсус вагонлардир.Поезд учун камида 6,8 миллиард рубль сарфланган”, — дейилади суриштирувда.
Ушбу поезд учун вагонлар “Зиркон Service” томонидан ишлаб чиқарилади.

ОАВ ходимлари ушбу корхона ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, компания сўнгги йилларда алоҳида вазифа, яъни Путин поезди учун спорт-соғломлаштириш вагонини тайёрлаш билан банд эканини аниқлади. Айнан шу вагонда косметологнинг кабинети, спорт зали ва ҳаттоки ҳаммом бор.
Бундан ташқари, у ерда замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, улар ёрдамида зарур ҳолларда инсон ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлиги айтилган.


Косметолог салонида радиолифтинг аппарати, Ионто Beauty гўзаллик машинаси, Ионто Соно ултратовуш терапияси аппарати, Cирcус лупа лампаси ва бошқалар мавжуд. Бу усул, хусусан, терини ёшартириш, терини вакуумли тозалаш ва шунга ўхшаш ишларни бажаришга ёрдам беради.
.jpg)
“Қизиғи шундаки, гўзаллик салони ичкарида бўлаётганларни ташқаридан тинглашни имконсиз қиладиган воситалар билан жиҳозланган”, — дейилади хабарда.

Спорт зали пресс учун скамейка, гиперекстансион дастгоҳ, поғонали платформа, татами, гимнастика тўшаги ва саккиз килограммгача бўлган гантеллар билан жиҳозланган.


Шунингдек, нашр поездда Россия телевидениеси кўрсатуви сигнал йўқолиши мумкин бўлган ҳолларда узилмаслиги ҳам эътиборга олинганини билдирди.
Ҳаммаси бўлиб 22 та вагон хизмат қилмоқда, улардан саккизтаси Совет даврида ишлаб чиқарилган. Бошқалари эса 2004 йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг барчаси биргаликда ишлатилмайди.



