date

"Ливерпул" АПЛда мудофаа бўйича иккинчи ўринда

"Ливерпул" АПЛда мудофаа бўйича иккинчи ўринда
"Ливерпул" жамоаси Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. Сўнгги тўртта ўйинда мағлубиятга учраган жамоанинг асосий муаммоларидан бири — мудофаа чизиғининг ишончсиз ўйини бўлиб қолмоқда. 

Times Sportнинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар ўз дарвозаси олдида 19 та аниқ гол уриш имкониятига йўл қўйган (стандарт вазиятларсиз ҳисоблаганда). Бу кўрсаткич бўйича "Ливерпул" чемпионатда иккинчи энг ёмон натижага эга, фақат "Бёрнли"дан (21) ўзиб кетмоқда.

Қизиғи шундаки, Арне Слот жамоаси яратилган аниқ имкониятлар бўйича пешқадамлар қаторида — 21 та (фақат "Манчестер Сити" ундан кўпроқ, яъни 23 та, имконият яратган). Бугун "Ливерпул" ўз майдонида АПЛнинг 10-тур учрашувида "Астон Вилла"ни қабул қилади.

Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпул" АПЛда мудофаа бўйича иккинчи ўринда