
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргуга ПСЖ юлдузи Нуну Мендешдан ўрнак олишни тавсия қилди. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, 21 ёшли даниялик футболчи Мендешнинг ўйин услубини чуқур ўрганиб, ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин.
Sun Sport хабарига кўра, Аморим Доргунинг улкан салоҳиятга эга эканлигини кўрмоқда ва ёш ҳимоячининг истеъдодини тўлиқ очишга ёрдам бериш ғояси билан банд. "Қизил иблислар" мураббийлар штабида Патрикни "иккинчи Нуну Мендеш" деб аташмоқда.
Доргу жорий йилнинг феврал ойида "Лечче"дан "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилган эди. Ушбу мавсумда футболчи манкунианликлар сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.