date

"Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди

"Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди
Бундеслиганинг тўққизинчи турида кетма-кет тўрт мағлубиятга учраган "Майнц" ўз майдонида "Вердер" клубини қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Филипп Мвене хавфли ҳужум ташкил қилиб, тўпни устунга урди.

36-дақиқада Бенедикт Холлербахнинг узатмасидан сўнг Силван Видмер ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0. Иккинчи бўлим бошида Андреас Ханше-Ольсен бурчакдан узатилган тўпни дарвоза томон йўллади, аммо ҳимоячилар уни дарвоза чизиғидан қайтаришди.

85-дақиқада "Вердер"нинг босими ўз натижасини бериб, Йенс Стаге узоқдан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Учрашув якунида "Майнц" 5 очко билан турнир жадвалининг охирги ўринларидан бирида қолмоқда, "Вердер" эса 8-ўринга жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди