Фото: Олег Харсеев / Коммерсантъ
Липецк суди Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенкога тегишли Липецкдаги «Рошен» қандолат фабрикасининг активларини Россия фойдасига мусодара қилишга қарор қилди. Бу ҳақда 19 феврал, душанба куни Липецк вилояти суд тизими қўшма матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, суд қарори билан қандолат фабрикасининг улушлари ва бенефициари Петр Порошенконинг ўғли Алексей бўлган, Марказий Европа қандолатчилик компаниясига тегишли бўлган «Рошен» МЧЖ устав капиталидаги 94,9976 фоиз акциялар, шунингдек, Липецк заводининг собиқ бош директори Олег Казаковга тегишли бўлган «Рошен» МЧЖ устав капиталидаги 5 фоиз акциялар Россия Федерацияси даромадига айлантирилиши керак.
Россияда фаолиятни тақиқлаш
Бундан ташқари, матбуот хизматининг таъкидлашича, Липецкнинг Октябр туман суди Петр ва Алексей Порошенко, шунингдек, Олег Казаковларнинг Россиядаги фаолиятини «экстремистик фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда» тақиқлаган. Шундай қилиб, суд Россия Федерацияси бош прокурори ўринбосарининг тегишли талабларини қаноатлантирди.
2013 йилда Роспотребнадзор Roshen қандолат корпорациясидан маҳсулотларни Россияга олиб киришни тақиқлади, 2016 йил декабр ойида Москванинг Басманний суди Россиядан ҚҚСни ноқонуний қайтариш орқали 180 миллион рубл ўғирлаш бўйича жиноий иш доирасида 14 та Roshen кўчмас мулк объектини мусодара қилди. 2017 йил январ ойида Порошенко корпорацияси Липецк қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш фаолиятини «иқтисодий ва сиёсий сабабларга кўра» тўхтатаётганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади