21:00 / 24.10.2024
33

Эксперимент: тўрт кунлик иш ҳафтаси унумдорликни оширади

Эксперимент: тўрт кунлик иш ҳафтаси унумдорликни оширади
Фото: Bloomberg
Германияда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш бўйича ҳозирги кундаги энг йирик тажриба ўтказилди. Унда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги 45 дан ортиқ ташкилот иштирок этди. Тажрибада иштирок этган ходимларнинг 90 фоизга яқини ҳаётдан қониқиш даражаси ошгани ҳамда иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат яхшилангани ҳақида хабар берди. Энг қизиқ фактлардан бири шуки, иш самарадорлиги нафақат пасаймаган, балки айрим ҳолларда ҳатто ошган.

Тажриба иштирокчилари стресс даражаси сезиларли пасайганини, умумий соғлиги эса яхшиланганини таъкидлади. Ходимлар ўртача ҳафтасига 38 дақиқа кўпроқ ухлай бошлаган, шунингдек, жисмоний фаолликни ҳам оширган. Бу ўзгаришлар нафақат ходимларнинг аҳволини яхшилади, балки уларнинг ишга нисбатан диққати ва иштиёқини ҳам оширди. Октябр ойида ходимларнинг ҳолатини кузатиб бориш ва соғлиғини сақлашга ёрдам берадиган янги қурилма тақдим этилди.

Тажрибада иштирок этган компанияларнинг қарийб 70 фоизи тўрт кунлик иш ҳафтаси амалиётини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бироқ баъзи ташкилотлар, айниқса йирик ишлаб чиқариш фирмалари иқтисодий босим билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келди, бу эса ушбу моделдан воз кечишга мажбур қилди.

Бошқа муваффақиятли тажрибаларга мисоллар

Германиядаги тажриба ягона эмас. 2018 йилда Янги Зеландиянинг Perpetual Guardian компанияси икки ойлик синов ўтказганди. Улар иш ҳафтасини тўрт кунга қисқартириб, жамоанинг иш ҳақини ўзгаришсиз сақлаб қолган. Натижалар шунчалик аъло бўлганидан компания раҳбарияти тўрт кунлик иш ҳафтасини доимий амалиётга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тажриба давомида ходимлар иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат ўртача 24 фоизга яхшиланганини қайд этган. Бўш вақтнинг кўпайиши уларга спорт, оилавий машғулотлар ва дам олиш каби шахсий ишларга эътибор қаратиш имконини берган. Натижада, ишга қайтганларида, улар ўзларини дам олган ва тетик ҳис қилган, бу эса уларнинг иш унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Раҳбарлар ходимларнинг ижодкорлиги ва лойиҳалардаги иштироки ошганини ҳам қайд этган. Иш вақтининг қисқартирилиши ходимларни қолган соатлардан янада самаралироқ фойдаланишга ундаган. Иш интизоми яхшиланган, ходимлар камроқ таътил олиб, уларнинг ишга келиб-кетиш даражаси ошган.

Салбий томонлари ва истиқболлари

Тажриба натижалари тўрт кунлик иш ҳафтасини қўллаб-қувватласа-да, бундай иш шакли барча соҳаларга мос келмаслигини ҳисобга олиш керак. Масалан, ходимларнинг доимий иштирокини талаб қиладиган соҳаларда иш вақтининг қисқартирилиши кўпроқ ходимларни ишга олиш заруриятини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса харажатларнинг ошишига ва корхона самарадорлиги пасайишига олиб келиши мумкин.

Шунга қарамай, Германия ва Янги Зеландиядаги муваффақиятли мисоллар кўпчилик компаниялар учун тўрт кунлик иш ҳафтаси самарали ечим бўлиши мумкинлигини исботлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперимент: тўрт кунлик иш ҳафтаси унумдорликни оширади