Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху Қатар ҳудудида ўтказилган сўнгги ҳужумдан кейин ҳам Ҳамас етакчилари чет элда “ҳимоя остида эмаслигини” айтди. Унга кўра, Исроил ўзини чегараларидан ташқарида ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Қуддусда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда Нетаняху ҳужумни фақат Исроил амалга оширганини таъкидлади. Бу зарба халқаро танқидларга сабаб бўлди, жумладан АҚШ Президенти Доналд Трамп Қатар ҳудудида бундай воқеа такрорланмаслигини айтганди.
Рубио эса Исроил билан АҚШ ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Араб давлатлари Қатарда саммит ўтказиб, Исроилга қарши кескин баёнотлар билдирди. БМТ эса Ғазода аҳоли кўчириб юборилиши янада оғир оқибатларга олиб келишини огоҳлантирди.
Учрашув БМТ Бош Ассамблеяси арафасида бўлиб ўтди. Унда бир қатор Ғарб давлатлари Фаластинни расман тан олиши кутилмоқда. Нетаняху эса Ғарбий Соҳилда янги яҳудий аҳоли пунктлари қурилиши орқали Фаластин давлатига йўл қўйилмаслигини яна бир бор маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!