
Кариб денгизидаги Гренада ороли ўтган йили Beryl тофонидан катта зарар кўрди. Уйлар, мактаблар ва шифохоналар вайрон бўлди, минглаб одамлар бошпанасиз қолди. Мутаҳассислар денгизларнинг тез исиши туфайли келажакда яна кучли бўронлар бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Шунга қарамай, гренадаликлар ўз маданиятига таяниб, иқлим инқирозига қарши курашмоқда. Аммо орол етарли молиявий ёрдам ололмаяпти. Кўпинча маблағлар қарз шаклида келмоқда, бу эса кичик давлатларни янада қарздорликка ботиради. Шу боис маҳаллий фаоллар катта давлатлардан кўпроқ масъулият талаб қилмоқда.
Мутаҳассисларнинг фикрича, иқлим муаммоларига қарши курашда нафақат иқтисодий, балки маданий куч ҳам муҳим. Гренаданинг қадимий урф-одатлари одамларни бирлаштириб, уларга руҳий таянч бўлиб хизмат қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!