![Олимлар саратоннинг ривожланиш хавфини белгилайдиган 380 та ген вариантини аниқлади](/uploads/posts/2025-02/2686be7530_tpgekllrgiwjoiunl1uw-mptlcdo5lzg.webp)
Фото: Shutterstock
Стэнфорд университети олимлари саратоннинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган 380 та муҳим генетик вариантларни аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature Genetics журналида чоп этилди.
Олимларнинг тушунтиришича, инсон геномидаги ДНК кетма-кетлигида кузатиладиган минглаб кичик ўзгаришлар онкологик касалликларга боғлиқ. Аммо ушбу ўзгаришларнинг қайси бири саратон ҳужайраларининг назорат қилиб бўлмайдиган ўсишига тўғридан-тўғри кўмаклашиши маълум эмасди.
Билимдаги бу бўшлиқни тўлдириш учун олимлар ягона нуклеотид полиморфизмлари деб номланувчи ушбу ирсий генетик ўзгаришларнинг биринчи кенг кўламли таҳлилини ўтказди. Тажриба доирасида саратоннинг энг кенг тарқалган 13 туридан бирини ташхиси қўйилган миллионлаб одамлардан генетик намуналар тўпланган.
Тадқиқот давомида саратон ҳужайраларини ишга тушириб, уларнинг ўсишини қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнайдиган 400 га яқин вариант аниқланган.
Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот ривожланиш жараёнида ҳужайралар бўлиниши ёки қайта тикланиш давомида тўпланиши мумкин бўлган мутацияларга эмас, балки ҳомиладорлик пайтида ирсий ўтадиган ДНК кетма-кетлигига қаратилган. Ушбу генетик вариантлар базасидан келажакда онкологик касалликлар хавфини прогноз қилишда фойдаланиш мумкин бўлади.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар