«Трампнинг Нобел орзуси»: Европа давлатлари икки қуённи бир ўқ билан урмоқчи

1 дақиқа ўқиш486
«Трампнинг Нобел орзуси»: Европа давлатлари икки қуённи бир ўқ билан урмоқчи

The Economist нашри ёзишича, Доналд Трампнинг тинчлик йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритишга бўлган кучли интилиши Европа давлатлари учун ундан фойдаланиш имкониятини яратади. Хусусан, улар унинг Украинага оид позициясига таъсир ўтказиш воситаси сифатида бу масалани қўлга киритишлари мумкин.

Албатта, Норвегия Нобел қўмитаси қарорларига бевосита таъсир кўрсатиш деярли мумкин эмас. Бироқ Трамп номзодини илгари суришнинг ўзи дипломатик рамз сифатида хизмат қилиши, Европа давлатларига АҚШ раҳбари билан муносабатларни юмшатиш ва ҳамкорликни кучайтириш учун бир турдаги ишора сифатида баҳоланиши мумкин.

АҚШ президенти бу мукофотни қанчалик хоҳлаётганини ошкор айтмаётган бўлса-да, унинг атрофидаги жамоа мунтазам равишда унинг тинчликпарварлик йўлидаги ютуқларини оммавий равишда тарғиб қилиб келмоқда. Хусусан, Трамп ўзини олтита йирик халқаро низоларни ҳал этишда иштирок этган сиёсатчи сифатида кўрсатган. Унга кўра, агар у Россия-Украина урушига нуқта қўя олса, бу унинг “жаннат эшигига йўл олиши”га замин яратиши мумкин.

Трамп номзодлиги аллақачон қатор давлат ва етакчилар томонидан қўллаб-қувватланган. Улар орасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Камбожа бош вазири Хун Сен, Габон раҳбари Брайс Олиги Нгема, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу, Покистон ҳукумати ҳамда Руанда ташқи ишлар вазири Оливе Ндухунгирехе кабилар бор.

Энди эса асосий савол — ушбу рўйхатга Европа етакчилари ҳам қўшиладими? Агар шундай бўлса, Трампнинг Нобел имкониятлари кескин ортади. Аммо бу воқеликка айланадими ёки йўқ — вақт кўрсатади.

Жамоатчилик ва сиёсий кузатувчилар учун энг қизиқ жиҳат — Доналд Трамп ўз сиёсий карьерасида Нобел мукофотига қадар етиб бора оладими ёки бу ҳам унинг орзулари қаторида қолиб кетадими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?