
ExxonMobil компанияси бош директори Даррен Вудс Reuters агентлигига берган маълумотга кўра, унинг компанияси Европа Иттифоқидаги фаолиятини тўхтатиши мумкин. Сабаби, Брюссел барқарор ривожланиш тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқмаса, бу чора қўлланиши эҳтимолдан холи эмас.
Мазкур қонунга кўра, агар компаниялар барқарор ривожланиш кўрсаткичларига жавоб бермаса, уларнинг глобал айланмасининг 5 фоизи миқдорида жарима солинади. Даррен Вудснинг қайд этишича, ExxonMobil ушбу директивага қатъий қарши чиқиб, агар қонун айни шаклда қабул қилинса, унинг "ҳалокатли оқибатлари" бўлиши мумкинлигини огоҳлантирган.
Ҳозирча ҳужжатни қайта кўриб чиқиш бўйича олиб борилган музокаралар сезиларли натижа бермаган. Reuters хабарига кўра, Брюссел йил охирига қадар ҳужжатга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишни режалаштирган.
Бу қонун Қатар томонидан ҳам салбий қабул қилинган. Европага суюқ газ етказиб берувчи Доҳанинг айтишича, мазкур ҳужжатни бекор қилиш ёки юмшатиш талаб қилинади.
"Биз чиқиндиларни нол даражага тушира олмаймиз, бу эса бошқа талаблардан ташқари муҳим шартлардан биридир", – дейди QatarEnergy бош директори Саад ал-Каабий.
ExxonMobil Европани тарк этиши мумкин
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар