
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтиришни кутмаяпти. Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, испаниялик мутахассис амалдаги таркибдан мамнун.
Шу сабабли парижлик гранд январ ойидаги трансфер бозорида катта фаоллик кўрсатиши эҳтимолдан йироқ. Мураббий, шунингдек, мавсумнинг сезиларли қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборган футболчилар иккинчи ярмида ўзини кўрсатишига умид қилмоқда.
Ҳозирда ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ланс»дан бир очко ортда қолмоқда. Яқинда парижликлар «Фламенго»ни мағлуб этиб, Қитъаларо кубокни қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.