date

Италия Суперкубоги: “Интер” пеналтиларда “Болонья”га ютқазди


Италия Суперкубоги ярим финалининг иккинчи учрашувида “Болонья” ва “Интер” 120 дақиқага яқин давом этган кескин баҳсда ғолибни аниқлай олмади. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса аниқроқ ҳаракат қилган “Болонья” 3:2 ҳисобида устун келди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ “Интер” ҳисобни очди. Марказда тўпни олиб қўйган Алессандро Бастони ҳужумни тезлаштирди, узоқ устунга узатилган пасни Маркус Тюрам аниқ зарба билан якунлаб, дарвозани чап бурчагидан нишонга олди — 0:1.

“Болонья” бир неча бор жавоб қайтаришга уринди. Йенс Одгор чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказга паст узатма берди.

Тўп Стефано де Врейнинг оёғига тегиб йўналишини ўзгартирди, бироқ дарвозабон яқин бурчакдаги хавфни бартараф этди. 35-дақиқада “Болонья” ҳисобни тенглаштирди.

Рикардо Орсолини пеналтани дарвоза марказига йўллади, дарвозабон эса бурчак танлаб сакради — 1:1. Иккинчи бўлимда “Интер”нинг чап қанотдаги фаоллиги давом этди.

Федерико Димарко бир неча бор хавфли вазиятлар яратди: аввалиги унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. Кейин у жарима майдони чап четига ташланган пасни бир тегинишда узоқ бурчакка йўллади, бироқ дарвозабон сакраб тўпни қайтарди.

“Интер” яна бир бор яқин ҳисобни ўзгартиришга яқин келди. Лаутаро Мартинес ўнг томондан жарима майдонига ёриб кириб, яқин бурчакка кучли зарба берди, лекин посбон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

Димаркoнинг жарима майдони чизиғидан ҳимоячи орасидан йўллаган навбатдаги зарбаси ҳам устун ёнидан ўтди. Асосий вақт 1:1 билан якунлангач, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.

11 метрлик зарбаларда “Болонья” футболчилари 3:2 ҳисобида устун чиқди ва финалга йўл олди. “Болонья” финалда душанба куни “Наполи”га қарши майдонга тушади.

“Наполи” ўз ярим финалида “Милан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия Суперкубоги: “Интер” пеналтиларда “Болонья”га ютқазди