
Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бундеслигада Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги тезкор гол ўйин манзарасига ҳам таъсир кўрсатиб, баҳс асосан назорат ва эпизодлар кураши остида кечди.
10-дақиқада Никлас Зюле Паскаль Гросснинг қисқа пасидан сўнг ўнг қанотдан узоқ устунга узатма амалга оширди. Жарима майдони бурчагидан тўпни учишида урган Юлиан Брандт дарвозабонга имконият қолдирмади — 1:0.
Биринчи бўлимда Дортмунд яна бир неча бор вазият яратди. Даниэль Свенссон чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб Серу Гирассига пас узатди.
Гирасси бироз иккиланиб қолган бўлса-да, тўпни Карим Адейемига етказди, бироқ унинг етти метрдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Меҳмонлар таркибида Флориан Нойхаус чап томондан хавфли узатма беришга ҳозирланган пайтда Зюленинг вақтида ишлаган подкати Дортмундни муаммолардан қутқарди.
Иккинчи таймда меҳмонлар ҳимоячиси Кевин Дикс тўпни олдинга чиқаришда сусткашлик қилди, Адейеми эса подкат билан прессинг қилиб тўпни олиб қўйди. Тўп Каримнинг оёғидан дарвозадан сал юқорироқ учиб кетди.
Мёнхенгладбах сафида Ваэль Мохиа чап томондан жарима майдонида тўпни қабул қилиб, тўсин остига кучли зарба йўллади, бироқ Дортмунд дарвозабони жамоасини қутқариб қолди. Кейинроқ Кевин Штёгернинг хатосидан сўнг Максимилиан Байер марказий доирадан рақиб дарвозаси томон қочиб кетди, жарима майдонига кириб ўнг бурчакка зарба берди, аммо дарвозабон сэйв қайд этди.
Ўйиндаги якуний нуқта 90-дақиқада қўйилди. Сўнгги ҳужумда Фабио Силва Ян Коутудан узатма олиб жарима майдонигача етиб борди ва бўш турган Байерга пас узатди.
Байер чап оёғи билан 14 метрдан аниқ зарба бериб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бу ғалабадан сўнг Дортмунднинг «Боруссия» клуби турнир жадвалида соф иккинчи ўринга кўтарилди ва пешқадам «Бавария»дан олти очко ортда қолмоқда.
Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси эса 11-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.