Америкалик профессор, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Роберт Фарли The National Interest нашри саҳифасида 2018 йилда Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган бешта минтақани санаб ўтди.
"Жаҳон 2017 йилни катта қудратга эга давлатлар иштирокидаги вайронакор можаросиз ўтказишнинг уддасидан чиқди. Жаҳоннинг баъзи қисмларида кескинлик анча пасайди. Бошқа жойларда эса мураккаб вазият янада оғирлашди", - дея ёзади у.
КХДР Фарлининг рўйхатида биринчи давлатга айланди, унинг фикрича, бу мамлакат атрофидаги вазият ҳозирги даврнинг энг жиддий ташқи сиёсий инқирозидир. "Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарни ишлаб чиқишдаги муваффақиятлари Трамп маъмуриятининг дипломатик тажрибасизлиги билан уйғунлашган ҳолда жуда хавфли вазиятни келтириб чиқарди", - дея таъкидлайди профессор.
Унинг сўзларига кўра, ҳам Пхеньян томонидан, ҳам Вашингтон томонидан йўл қўйилган хатолар осонлик билан урушга айланиши мумкин, Япония ва Хитой ҳам унга аралашиб қолиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, йирик можаро бошланиши мумкин бўлган иккинчи минтақа Тайвандир. Яқинда хитойлик дипломат Ли Кексин Пекин “Тайванни ҳарбий куч ёрдамида бирлаштириши”, бу оролга Америка ҳарбий кемалари келиб тўхтаган кун рўй беришини маълум қилганди.
Шу билан бирга, ХХР минтақадаги ҳарбий фаоллигини оширди, бунга АҚШ бир неча маротаба қарши чиқди. Бундан ташқари, Вашингтон Тайванга қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини ошириб бормоқда.
"Ўта эҳтиёткор дипломатия ҳамда аввалдан тахмин қилишни талаб этувчи муносабатларни Хитой ва АҚШ каби муҳим ўйинчилар ноаниқлик гирдобига ташлашга тайёр, бу эса жуда вайронакор можарога олиб келиши мумкин", - дея ҳисоблайди Фарли.
Рўйхатнинг кейинги поғонасидан Украина жой олди. Ундаги вазият, таҳлилчининг сўзларига кўра, кескин бўлиб қолмоқда: шарқдаги сулҳ доимий равишда бузилмоқда, Киевдаги норозилик намойишлари ва Михаил Саакашвили билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат Украинанинг амалдаги ҳукумати иши барқарорлигини сўроқ остига қўяди.
Фарлининг фикрига кўра, Украина ҳукуматининг инқирозга юз тутиши қатор оқибатларга олиб келиши мумкин, улар инқирозни янада чуқурлаштириши эҳтимоли бор – хусусан, ҳокимият тепасига ультраўнглар вакиллари келиши, улар туфайли Донбассдаги можаро янада кескинлашиши мумкин.
Профессор шунингдек шундай сценарийни кўриб чиқмоқдаки, унда Москва Украинада амалдаги ҳукумат инқирозга учрайдиган бўлса, ўз таъсирини оширади, бу эса, ўз навбатида, Россия ва Ғарб ўртасидаги тўлақонли ҳарбий қарама-қаршиликни келтириб чиқариши эҳтимоли бор.
Фарли Учинчи жаҳон урушининг ўчоғига айланиши мумкин бўлган тўртинчи минтақа сифатида НАТОнинг жанубий қисми – хусусан, Туркияни тилга олган. Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг ЕИ ҳамда АҚШдан узоқлашиши ва Москва билан яқинлашиши минтақадаги кучлар мувозанатининг жиддий ўзгаришидан дарак бериши мумкин.
Туркия ҳам, Россия ҳам, АҚШ ҳам уруш юзага келган дипломатик вазиятга ечим топишнинг ақлли ва ягона услуби эмаслигини тушуниб турибди, дея таъкидлайди муаллиф. Бироқ кучлар мувозанатидаги ўзгариш Сурия, Ироқ, Эрон, Болқон ярим ороли ва Кавказдаги вазият қандай ривожланишига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Фарли рўйхатига Форс кўрфази якун ясаган. У Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликка кўпроқ эътибор қаратишни таклиф қилди.
Профессорнинг таъкидлашича, бу минтақада аввал ҳам можаролар кузатилган, бироқ улар жаҳон урушларига айланиб кетмаган. "Бироқ ар-Риёд шуни аниқ тушунтира олдики, Эронга қарши дипломатик ва ҳарбий коалицияни тузишга тайёр ҳамда, эҳтимол, унга ҳаттоки Исроилни ҳам қўшиши мумкин. Россия минтақадаги ўз позицияларини қандай ҳимоя этаётгани эътиборга олинса, буларнинг бари ўта қудратли давлатларнинг қандай даражадаги ўзаро зиддиятига айланиб кетишини тасаввур қилса бўлади", - дея қайд этган муаллиф. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди