
Япониянинг шимолий ҳудудларида айиқларнинг ҳужумлари кескин кўпайгани сабаб ҳукумат армияни сафарбар этди. Associated Press’нинг маълумотига кўра, апрель ойидан бери айиқлар ўнлаб одамларга ҳужум қилган, 12 киши ҳалок бўлган.
Ҳукумат статистикаларига кўра, йил бошидан буён аҳолига яқин жойларда 8 мингдан ортиқ айиқлар пайдо бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан олти баравар кўпдир. Энг оғир вазият Акита префектурасида кузатилмоқда — аҳоли кечқурун уйдан чиқишга қўрқмоқда, ўрмон йўллар эса бўм-бўш.
Бош вазир Sanae Takaiti армияни фуқаролик хизматларига ёрдам бериш учун сафарбар қилишга қарор қилди. Ҳарбийлар қуролланмаган — улар қалқон, тўр ва махсус спрейлардан фойдаланади. Уларнинг вазифаси тузоқлар ўрнатиш, ҳайвонларни ушлаш ва овчиларга ёрдам беришдан иборат.
Мутахассислар айиқ ҳужумларининг кўпайишини иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат танқислиги билан изоҳламоқда. Одамлар камайиб бораётган қишлоқ жойларига ҳайвонлар тобора яқинлашмоқда, овчилар сонининг қисқариши эса бу муаммони янада чуқурлаштирмоқда.