
'Вулверхемптон' раҳбарияти яқинда истеъфога чиқарилган Витор Перейранинг ўрнига янги бош мураббийни излашда давом этмоқда. ESPN маълумотларига кўра, "бўрилар" бошқарувига номзодлар орасида португалиялик мутахассис Руи Витория бор.
У сентябрь ойида Грециянинг 'Панатинаикос' клубидан истеъфога чиқарилган эди. Руи Витория Россия футбол мухлисларига 2021 йили Москванинг 'Спартак' клубини бошқаргани билан таниш.
Шунингдек, 55 ёшли мураббий илгари 'Бенфика', Саудия Арабистонининг 'Ал-Наср' клуби, Миср миллий терма жамоаси ва бошқа жамоаларни бошқарган. Ҳозирда 'Вулверхемптон' АПЛда 10-турдан кейин турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди ва фақат икки очкога эга.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар