date

Ғазо ҳақида савол берган журналист ишсиз қолди — Брюсселда жанжал

Ғазо ҳақида савол берган журналист ишсиз қолди — Брюсселда жанжал

Италиянинг Nova ахборот агентлиги мухбири Gabriele Nunsiati Европа комиссияси брифингида Ғазо бўйича савол берганидан сўнг ишдан бўшатилди.

13 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналист Еврокомиссия расмийларидан урушдан кейинги Ғазони қайта қуриш учун товон тўлаш масаласи ҳақида сўраган. У Европа Иттифоқи Россиядан Украина учун товон талаб қилаётганини эслатиб, “бу тамойил Исроилга ҳам тегишлими?” деган саволни берган.

Комиссия вакили Paola Pigno саволга жавоб беришдан бош тортган. Орадан бир неча кун ўтиб, Европарламент аъзоси Gaetano Pedulla журналистнинг ишдан бўшатилганини маълум қилди. Nunsiati бу хабарни Anadolu агентлигига тасдиқлади, аммо тафсилотларни ошкор этишдан бош тортди.

Европа комиссияси раҳбариUrsula fon der Lyayen илгари ҳам Исроилни очиқ қўллаб-қувватлагани учун танқидга учраган. Шу боис бу воқеа Европа матбуот эркинлиги борасидаги муҳокамаларга яна ўт ёққани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо ҳақида савол берган журналист ишсиз қолди — Брюсселда жанжал