3 398
Қозоғистон парламентига Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раислик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди
Қозоғистон парламентига Қозоғистоннинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. Шу билан бирга Хавфсизлик кенгашининг мақомини маслаҳат –консультатив органидан конституциявий органга айлантириш кўзда тутилмоқда, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
Бундан ташқари Хавфсизлик кенгашининг мақоми маслаҳат –консультатив органидан конституциявий органга айлантириш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг ҳозирги таҳрирдаги кўриниши қабул қилингудек бўлса, Хавфсизлик кенгаши мамлакат бошқарувида етакчи марказлардан бирига айланади, орган ва унинг раҳбари томонидан қабул қилинган қарор барча хукумат идоралари ва амалдорлар учун мажбурий бўлади.
Сиёсатшунос ва Демократияни ривожлантириш Марказий Осиё жамғармаси раҳбари Толғанай Умбеталиева Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида парламент муҳокамасига келиб тушган қонун лойиҳаси шу кўринишда қабул қилингудек бўлса, Қозоғистон сиёсий тизими ва структурасини “жиддий ўзгартириши”ни “ўйламаслигини” таъкидлади. Умбеталиеванинг фикрича, гап бу ерда янги ҳарбий доктирина қабул қилинганидан сўнг Хавфсизлик Кенгаши функциясини қайта кўриб чиқиш жараёни кетаётганини кўрсатмоқда, чунки хокимият ўзгариши жараёнида ташқи аралашувларни ҳам эҳтимолдан соқит қилиб бўлмайди.
«Институт развития конституционализма и демократии» (“Демократия ва конституционализм тараққиёти институти”) жамоат жамғармаси директори Мереке Габдуалиев қонун лойиҳасида “хокимият транзити даврида элита тараққий этган йўл билан келиша олмаса, у ҳолда “суғурталаш”га уринишни кўраётганини таъкидлади.
«Ҳозирча хокимият алмашинаётганида ким ўзини қандай тутиши аниқ эмас. Бироқ кимдир “ўзгара бошлаши” аниқ. Мана шунинг учун ҳам Хавфсизлик Кенгашига конституциявий орган мақоми берилмоқда. Таҳмин қилиб кўрайлик, агарда янги президент вазифасини бажаришга киришганидан сўнг «форс-мажор» (фавқулотда вазият) ёки унга уриниш юз бергудек бўлса, у ҳолда элбоши мана шу жараённи назорат қилиш имкониятларини сақлаб қолади», — дейди Мереке Габдуалиев.
2017 йилда Қозоғистон Конституцияга ўзгартиш киритилди, унга кўра хокимият ваколатларининг айримлари қайта тақсимланиши, парламент ва хукуматнинг роли кучайтирилиши кўзда тутилган эди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Freedom House ташкилоти конституциявий ислоҳатларни “эски айвон пештоқидаги бўёқлар” ва ҳукумат тақсимланишидаги чекловларга уриниш сифатида баҳолаган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда