21:27 / 15.07.2018
7 053

Хитой: Уйғурлар паспортларини “сақлаш учун” мажбуран полицияга топширишмоқда

Хитой: Уйғурлар паспортларини “сақлаш учун” мажбуран полицияга топширишмоқда
Этник уйғурлар – туркий тиллар оиласига мансуб бўлган уйғур тилда сўзлашадиган ва ислом динига эътиқод қиладиган халқ. Улар Хитойда узоқ йиллардан буён, асосан диний эътиқод масаласида чеклашларга учраб, катта босим остида яшамоқдалар. 2016 йилнинг кузида ҳукумат уйғурларнинг ҳаракатланишини чекловчи қоидаларни жорий қилди. Жорий қилинган ҳуқуқий қоидаларга асосан Шинжон аҳолиси паспортларини “сақлаш учун” полицияга топширишга мажбурдирлар.

ВВС нинг хабар беришича энди, Шинжон аҳолиси сафар қилмоқчи бўлса ўз паспортларини олиш учун руxсат сўраб тегишли органларга мурожаат қилишлари талаб этилади. Айрим ҳолларда паспортларини олиш учун мурожаат қилган уйғурларга рад жавоблари берилмоқда

Бугунги кунга келиб, Шинжон аҳолисининг 45% (8 345 622 – 2000 йилги холатига кўра)ни ташкил қилган (1950 йилларда 85%ни ташкил қилган) уйғурлар бошқа, қийинлаштирилган босқичлардан ўтишга мажбурланмоқдалар. Масалан, 2017 йилнинг июнь ойида Шинжон автоном райони маъмурий ҳудуди аҳолиси сафар ҳужжатларини расмийлаштиришда, полиция ДНК намуналарини топширишга буйруқ берган. Шунингдек, юқорида номи келтирилган ҳудуд аҳолисидан қон намуналарини, бармоқ изларини олган, овозлари ёзиб олинган ҳамда 3D суратлари тайёрланган.

Хитой ҳукумати Шинжон аҳолисининг паспортларини топширишга мажбурлаши ортида уйғур озодлик жангчиларининг ҳаракатланиши устидан назоратни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Тасдиқланмаган ҳабарларга кўра охирги йилларда Шинжонда ва Хитойнинг бошқа ҳудудларида тажовузлар амалга оширган "жангарилар" Покистонда ва Марказий Осиё давлатларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

Хитой ҳудудидаги охирги йирик тажовуз 2015 йилнинг сентябр ойида амалга оширилди ва унда эркаклар гуруҳи пичоқлар билан дам олаётган кўмир кони ишчиларига ташланишган ва бу инцидентда 45 та ишчи ва 5 та полициячи ҳалок бўлган. 2014 йилда бундай ҳаракатларнинг бир нечтаси содир этилди шулардан бири 39 инсоннинг умрига зомин бўлган Урумчидаги портлашни мисол келтириш мумкин.

2017 йилнинг августида Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида портлаш содир этилди. Бу ҳаракатларни уйғур "жангарилари" содир этганлиги айтилмоқда, лекин расмий тергов жараёнлари ҳали давом этмоқда.

Хитой ҳукумати юқоридаги ва бошқа жиноий ҳаракатларни амалга оширишда “ислом жангарилари ва сепаратист”ларини айбламоқдалар. Мансабдор шахсларнинг таъкидлашича улар Шарқий Туркистон ёки Уйғуристон номли мустақил давлатни ташкил қилишмоқчи.

Шарқий-Туркистон республикаси бундан олдин икки марта 1931-1934 йиллар ва 1944-1949 йилларда мавжуд бўлган. Лекин, Мао Цзэдун Хитой озодлик армияси бошчилигида Шинжонни бўйсундирган. 1955 йилда Шинжон ҳудудидаги туркий тилли халқларнинг мақомини белгилаш учун айрим имтиёзлар билан бу ҳудудга автоном район статуси берилган.

Уйғур миллатчилари Пекин сиёсати Шинжонга нисбатан муносабати дискриминацион эканлигини ва бу ҳаракатлар уларнинг миллий ўзига хослигининг табиий мавжуд бўлишига хавф солаётганлигини исботлашга ҳаракат қиладилар. Олдинлари ханьлар Шинжонда камчиликни ташкил қилган, Мао Цзэдун ҳокимият тепасига келган даврларда мусулмон-уйғурлар аҳолининг 85% ни ташкил қилган. Бугунги кунда эса уйғурлар аҳолининг 45% ни ташкил қилмоқда. Уйғурлар бу ҳудудларга оқиб келаётган ханларни “ноқонуний иқтисодий мигрантлар” деб атайдилар.

Хитой раҳбари ханьларнинг Шинжонга кўчиб ўтиши ва уйғурларни Хитойнинг бошқа ҳудудларига кўчиб ўтишини актив қўллаб қувватламоқда.

Дискриминация, тил ва диний чекловлар, шунингдек иқтисодий маргиналлаштириш уйғурларга Хитойнинг тўлақонли фуқароси бўлиш имкониятини бермаяпти. Яқинда студентларга Рамазон ойида рўза тутишни, болаларнинг диний таълим олишини ва уйғур тилида таълим олишини таъқиқлаб қўйдилар. Бундан ташқари, Буюк Ипак йўлида жойлашган қадимги Қашғардаги тарихий аҳамиятга эга объектлар ва ҳудудларни янги замонавий иншоотлар қуриш важи билан бузиб ташланган, бу эса уйғурларнинг норозилигига сабаб бўлди. Айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мутахассисларнинг фикрича бундай сиёсат айрим уйғурларнинг радикаллашувига олиб келмоқда.

Юзага келган вазиятга жуда кўп факторларнинг таъсири бор, лекин уйғурларнинг ҳаракатланиш ҳуқуқларининг чекланиши уларнинг ҳукуматдан норозилигини кучайтиради. Шу билан бирга амалга оширилаётган бундай тадбирлар уйғур "жангарилари" фаолиятини тўхтатишга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Шинжонда барқарорликни таъминлаш учун маҳаллий аҳолининг норозилигини вужудга келтираётган сабабларни бартараф этиш талаб этилади.

Гэри Сэндс – Wikistrat краудсорсинг консалтинг компаниясининг аналитиги ва сиёсий рискларни баҳолашга асосланган Highway West Capital Advisors, консалтинг фирмасининг директори.
Ҳамид СОДИҚ таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой: Уйғурлар паспортларини “сақлаш учун” мажбуран полицияга топширишмоқда