date

Жаҳонда энг узоқ ва қисқа умр кўриш давлатлари эълон қилинди

Жаҳонда энг узоқ ва қисқа умр кўриш давлатлари эълон қилинди

Visualcapitalist портали мутахассислари БМТнинг расмий маълумотларига асосланган ҳолда мамлакатларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичлари бўйича янги инфографика тайёрлади. Бу таҳлил натижалари турли минтақаларда инсон умри қай даражада фарқ қилишини яққол кўрсатиб берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти статистикасига кўра, дунёда энг узоқ умр кўриш натижаси Монакога тўғри келади. Бу мамлакатда одамлар ўртача 86,5 йил яшашади. Рўйхатнинг юқори поғоналарида Сан-Марино (85,8 йил) ва Ҳонгконг (85,6 йил) ҳам бор. Ушбу мамлакатларда тиббий хизматнинг юқори даражаси, турмуш тарзи ва иқтисодий барқарорлик аҳолининг узоқ умр кўришида асосий омил сифатида қайд этилмоқда.

Бироқ рўйхатнинг қуйи қисмида мутлақо бошқа манзара кузатилади. Африкадаги айрим давлатларда аҳоли умри жуда қисқа. Масалан, Нигерияда бу кўрсаткич атиги 54,6 йилни ташкил этган. Чад (55,2 йил) ва Марказий Африка Республикасида (57,7 йил) ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган. Муттахассисларнинг фикрича, бундай паст кўрсаткичларга қашшоқлик, тиббий хизматнинг заифлиги ва сиёсий беқарорлик асосий сабаб бўлмоқда.

Россия 73,3 йиллик кўрсаткич билан жаҳон рейтингида 102-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич билан у АҚШ (79,5 йил) ва Хитой (78 йил)дан орқада қолди. Экспертлар Россияда ўртача умр кўришнинг пастроқ бўлишига саломатлик тизимидаги муаммолар ва аҳолининг турмуш тарзи таъсир кўрсатмоқда, деб таъкидлайди.

Якуний хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, дунёда инсон умри турли минтақаларда катта фарқ билан намоён бўлмоқда. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич юқори бўлса, айрим ривожланаётган мамлакатларда аҳоли умри кескин қисқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳонда энг узоқ ва қисқа умр кўриш давлатлари эълон қилинди