date

АҚШ Украинага ракета бериши мумкин

АҚШ Украинага ракета бериши мумкин
АҚШ вице-президенти Жей Ди Венснинг айтишича, Украина сўраган узоқ масофали ракеталарни бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Якуний қарорни президент Доналд Трамп қабул қилади.

Украина бундай ракеталар Россияни заифлаштириши ва уни музокарага мажбур қилиши мумкинлигини билдирмоқда. Кремл эса бу қуроллар урушда вазиятни ўзгартира олмаслигини айтмоқда.

“Tomahawk” ракеталари 2,500 километргача учади. Украина, шунингдек, ҳаво ҳужумларига қарши “Patriot” тизимларини ҳам сўрамоқда.

Якшанба куни Россия Киевга ва бошқа жойларга 12 соат давомида ҳужум қилди. Тўрт киши ҳалок бўлди, етмишдан ортиқ одам жароҳат олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага ракета бериши мумкин