date

"Реал" юлдузи Вальверде Қозоғистонга ташрифи ҳақида фикр билдирди

"Реал" юлдузи Вальверде Қозоғистонга ташрифи ҳақида фикр билдирди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания жамоасининг Қозоғистонга Чемпионлар лигаси ўйини учун ташрифи ҳақида таассуротларини ўртоқлашди.

Вальверде қайд этганидек, "Реал"нинг "Қайрат"га қарши баҳси учун Олма-Отага келиши маҳаллий аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотган.

"Ҳақиқатан ҳам кеч эди, аэропортдан чиққанимизда бизни кутаётган шунча одамни кўрдик. Бу ғурур манбаи. Бундай меҳр-оқибатни қадрлаш керак. Бундай нарсалар ҳатто футболдан ҳам муҳимроқ," — дейди Вальверде АС нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви эртага, 30 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:45'да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" юлдузи Вальверде Қозоғистонга ташрифи ҳақида фикр билдирди