Ноёб генетик изчилликлар Африкадаги қадимги одамларнинг тарихини ёритади

  • 8-11-2018, 16:59
  • 417
  • Дунё
  • Ноёб генетик изчилликлар Африкадаги қадимги одамларнинг тарихини ёритади
    Африка қитъасидаги кам ўрганилган этник гуруҳлар олимларга 10 000 йил аввал яшаган одамларнинг хатти-ҳаракатини ўрганишга ёрдам бермоқда.

    Ботсванадаги Сан жамоаси каби этник гуруҳлар устида тадқиқотчилар иш олиб боряпти. Янги тадқиқот ўнлаб этник гуруҳларнинг 180 дан ошиқ генларини таҳлил қилмоқда. Бундан мақсад қитъадаги инсониятнинг аввал ўрганилмаган илк даврларига яқиндан кўз ташлашдир.

    Тадқиқотнинг дастлабки натижаларига кўра, бундан 40 000 йил муқаддам иккита гуруҳ – Сан ва Бака пигмей – ҳозирда мавжуд бўлган бошқа этник гуруҳлардан икки баробар катта бўлганлиги аниқланди. Бу икки жамоа марказий-шарқий ёки жанубий Африкада кенг тарқалган. Тадқиқотчилар гуруҳи ҳали чоп этилмаган изланиш натижаларини ўтган ҳафта Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида ўтказилган (American Society of Human Genetics) йиғилишда эълон қилди.

    Бу изланиш инсонларнинг аждодлараро хилма-хиллигини акс эттирувчи гуруҳлардан олинган тўлиқ генетик изчилликдир. Биз қўлга киритган маълумотлар ўтган йили чоп этилган Африкадаги қадимги инсон қолдиқларининг генетик таҳлиллари билан биргаликда инсоният тарихининг яхши ўрганилмаган томонларини ёритади, дейди тадқиқотга бошчилик қилган Филадельфиядаги Пенсильвания университетининг инсон генетикаси бўйича мутахассиси Сара Тишкофф.

    Гарчи Homo Sapiens Африкада тахминан 315 000 йил олдин пайдо бўлган бўлса-да, генетиклар эътиборни фақат ўн минг йиллар аввал шимолга, Европага кўчиб келган африкалик кичик гуруҳга қаратишди. Ҳозирда бир нечта Африка генетик лойиҳалари ўрганилмасдан қолиб кетган даврларни таҳлил қилмоқда.

    2009 йилда Тишкофф ва унинг ҳамкасблари бугунги Африкадаги 2000 дан ортиқ этник гуруҳлардан танлаб олинган 100 та жамоага мансуб бўлган кишилар генининг кичик қисмларини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказган эди. Изланишлар натижаси Сан ва Бака гуруҳлари овчи-теримчиларнинг бир авлодидан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Аммо Тишкофф бу фикрни ҳақиқатга қанчалик яқин эканини аниқлаш учун бошқа этник гуруҳларнинг ҳам генетик таҳлилига муҳтож эди.

    Тишкоффнинг жамоаси йиллар давомида Шарқий, Жанубий ва Ғарбий Африкадаги ҳукуматлар ва ахлоқий назорат кенгашлари лойиҳани тасдиқлаши учун ҳаракат қилди. Тишкофф ва унинг ҳамкасблари маҳаллий тадқиқотчилар билан этник жамоаларни лойиҳага жалб қилишга уринди. Улар билан қилинган ҳамкорлик Африкалик олимлар ва этник гуруҳлар ўзининг дастлабки аждодлари ҳақида муҳим маълумотларни билиб олишга ёрдам беришини тушунтирди. Чунки юқоридаги қабилаларнинг аксарияти узоқ ҳудудларда яшайди: масалан, Эфиопиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Сабу аҳолиси ҳақида генетиклар жуда кам нарса билишади.

    Африкадаги генетик изланишлар турли тортишувларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, қитъадаги Инсоният насл-насаб ва саломатлиги (HZAfrica) жамияти Африкадаги олимларни лойиҳаларда фаол қатнашишга чақирди. Ва ўтган йили Жанубий Африкадаги маҳаллий қабила Тишкофф жамоаси билан ҳамкорликка киришди.

    Тадқиқотчилар гуруҳи лойиҳада иштирок этадиган этник гуруҳлар билан бир сафда бўлишга қарор қилишди. Камерун шаҳридаги Яунде университети невропатологи Альфред Нямншининг айтишича, анъанавий кўчманчи Фулани жамоаси ўзларининг кўчиб юриш тарихи ҳақида ўрганишга қизиқиб қолган. Сўнгги ташрифи мобайнида Альфред қабиладаги бир қария билан суҳбатлашди. Оқсоқол Сенегалдан Камерунгача 3000 километр йўл юргани ҳамда ота-онасининг сафарлари ҳақида унга ҳикоялар айтиб берган.

    Олимлар гуруҳи томонидан олдин таҳлил қилинмаган кўплаб генетик хилма-хиллик аниқланди. Маълумотлар статистикасига қараганда, Танзаниядаги Хадза ва Сандавэ қабиласи 30 000 йил аввал яшаган бир хил аждоддан тарқаган.

    Шу билан бир қаторда, Хадза, Жанубий Африкадаги Сан ҳамда марказдаги Бака қабилалари ўртасида чатишиш жараёни юз берган. Улар аждодларининг барчаси овчи-теримчи бўлган. “Ўйлашимча, Африкадаги энг йирик овчи-теримчи этник гуруҳларининг барчаси бир аждоддан тарқалган”, изоҳ беради Тишкофф.

    Бошқа тадқиқотчилар Хадза, Сан ва Бака географик жиҳатдан бир-бирига мутаносиб бўлганлиги ҳақидаги тушунчани қабул қилишдан аввал маълумотларнинг статистик таҳлилларини кўришни истамоқда. Аввалги тадқиқотлар бу қабилалардаги одамлар бир-бири билан аралашиб кетганини кўрсатганди. Лекин бунга ақл бовар қилмайди. Африкада ҳеч нарса йўқ, чунки бу биз учун 5000 йил муқаддам қитъада нима қилганини билмаймиз, дейди Буюк Британиядаги Wellcome Sanger институтининг генетик эпидемиологи Дэпти Гурдасани.

    Африкадаги генетик лойиҳалари бўйича ишлайдиган жамоалар ўз натижаларини эълон қилишлари билан бу маълумот бўшлиғи келгуси йилларда йўқолиши мумкин. Гурдасани ўтган ҳафтада АШГ йиғилишида Угандадан келган 2000 шахснинг геноми таҳлили натижаларини тақдим этди. “HZAfrica” африкалик жисмоний шахслардан 400 дан ортиқ генни қайд этди, деб изоҳ беради Меридианнинг Бетесда шаҳридаги инсон генетикаси миллий илмий-тадқиқот институтидаги генетик-эпидемиолог Чарльз Ротими.

    Барча генетик олимлар маълумотларни ўзлаштириши учун келгуси таҳлиллар ўтказилгач, Тишкофф натижаларни нашр этишни ва анонимли генларни жамоатчилик билан бўлишишни режалаштирмоқда.

    “Биз илк одамлар Африкадан келиб чиққанини биламиз. Лекин биз ўзимиз кетишимиздан олдин нима қилганимизни билмаймиз — биз ўз тарихимизни билмаймиз”, — дейди Шаохуа Фан, Хитойнинг Фудань университетида молекуляр биолог олими.

    » » Ноёб генетик изчилликлар Африкадаги қадимги одамларнинг тарихини ёритади