ЖССТ томонидан яқинда эълон қилинган коронавируснинг янги "омикрон" штамии нақадар хавфли экани ҳозирча маълум бўлмасада, у жаҳон бозорларини бироз "қулатишга" улгурди.
Нефть 10 долларга арзонлашди. Бу сўнгги икки ойдаэнг паст кўрсатгич бўлди. Нархлар коронавируснинг янги штамми туфайли пастга қулади. Агар у дарҳақиқат хавфли бўлиб чиқса, дунёга янги ва янада қатъий чекловлар жорий этиш керак бўлади. Демак, энергия манбааларига талаб пасаяди.
Фонд биржасига ҳам “Қора жума” келди: инвесторлар йирик компаниялар қимматли қоғозларини сотиб юбормоқда. Олдинда ОПЕК+ гуруҳи учрашуви. Асосий нефт экспортчилари қазиб олиш ҳажмини ўзгартириш бўйича муҳим қарор қабул қилишлари керак.
Ўта қиммат
Ноябрь ўрталарида Brent навли нефт нархи баррелига 82 доллардан сотилаётган эди. АҚШда январь ойидан буён бензин нархи бир литр учун 0,62 доллардан 0,83 долларгача ошди. Америка учун бу сўнгги 7 йил ичида рекорд даражадаги баланд нархлар. Америкаликлан бунинг учун ОПЕК+ни айблашмоқда. Шу кунга қадар картел ҳар ойда нефт қазиб олиш ҳажмини 400 минг баррелга ошириб келаётган эди.
Вашингтон эса, нархларни пастга тушириш мақсадида ўзининг стратегик заҳираларидан фойдаланишни бошлади. Шу билан бирга америкаликлар Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан ҳам заҳира нефтларининг бир қисмини сотишни сўрашди. Бозорга қўшимча 70 миллион баррел нефт келиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Brent нави нархини 80 доллардан пастга қулатди.
“Омикрон” барчани шунчалик қўрқитиб юбордики, 26 ноябрь куни Brent нави нархи 72 долларгача қулади. Бу 2020 йилнинг апрел ойидан кейин энг йирик пастга шўнғиш бўлди. АҚШ фонд биржалари учун ўтган жума куни “қора жума”га айланди: Dow Jones индекси 2,53 % йўқотди, S&P — 2,27%, Nasdaq Composite — 2,23%. Мосбиржа индекси ҳам 3,5 %га қулади.
Душанба куни бижаларда котировкалар нархи бироз ортга қайтган бўлса ҳам, сешанбада шимолий денгиз нефти нархи яна пастлади. 2022 йил феврали учун имзоланган шартномалар нархи 70,62 долларни ташкил қилди. Бу олдинги шартномаларга нисбатан 3,8 %га кам.
Бироз олдин ЖССТ “омикрон” юқори тарқалиш хавфига эга бўлган инфекция экани ҳақида огоҳлантирган эди. Жумладан у коронавирусга чалинганларга ҳам юқиши мумкинлиги айтиб ўтилган эди. Лекин ҳозирча янги штамм ҳақида батафсил ва аниқ маълумот йўқ. Moderna бош директори Стефан Бансель айтишига кўра, коронавирусга қарши мавжуд вакциналар унинг янги кўринишига нисбатан унчалик самарали бўлмайди.
Исроил ва Сингапур баъзи Африка давлатлари билан авиация парвозларни тўхтатди. Буюк Британия, Германия, Италия, Франция ва Нидерланд Африка қитъасининг олтита мамлакатига парвоз қилишдан воз кечди. Экспертлар вирус янги мутацияси хусусиятларини ўрганишмоқда. Чегаралар ёпилиши, логистик узилишлар – буларнинг барчаси жаҳон иқтисодиёти ривожланишини секинлаштириши мумкин. Демак энергия манбааларига ҳам талаб камаяди.
Бозор бунга мавжуд сценарийларнинг энг ёмони бўйича реакция берди. "Синара" инвестицион банкининг таҳлилий департаменти директори Кирилл Таченников айтишига кўра, заҳира нефтларининг сотувга чиқарилиши нархларнинг янада тушиб кетишига олиб келади.
Ҳаммасини ОПЕК+ ҳал қилади
ОПЕК+ нима қилиши кераклигини ҳозирча айтиш қийин. Амалдаги режа бўйича январ ойидан бошлаб нефт қазиб олиш ҳажми босқичма-босқич ошиб бориши керак. Саудия Арабистони энергетика вазири Абдель Азиз бен Сальман ал-Сауд омикрон штаммининг нефт бозорига таъсиридан хавотирда эмаслигини маълум қилган эди. Лекин у картелнинг келажак режаларини хабар қилишдан бош тортди.
Россия вице-премьери Александр Новак айтишига кўра, Москва ҳам бу борада тезкор чоралар қабул қилишга шошилмаяпти. Нефть альянси бўйича ҳамкорлар эса бу борада Москва билан маслаҳатлашгани йўқ.
“Нефтчиларни АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг стратегик заҳираларини очиши нефтчиларни кўпроқ ташвишга солмоқда. Янги штамм ОПЕК+нинг бўлажак мажлисида нефт қазиб олувчиларни ўз нуқтаи назарини ўзгартиришга мажбурлаш эҳтимоли катта” – дейди "Единый брокер" компанияси директори Артем Арзамасцев.
Агар 2 декабрда бўлиб ўтадиган ОПЕК+ учрашувида режалар ўзгарса, нефт нархи яна 80 доллардан ошиши мумкин. Лекин АҚШ ўз заҳираларини бўшатишда давоми этади. Чунки олдиндан Конгресс сайловлари, демократлар сайлов олдидан ўз тарафдорларини йўқотишни истамайди", — дейди Borsell таҳлилий компанияси вице-президенти Ольга Веретенникова.
Таҳлилчилар хулосасига кўра, ОПЕК+ эҳтиёткорона ҳаракат қилади: масалан улар нефт қазиб олишни икки баравар камайтиришлари мумкин. Ёки номаълум муддатга тўхтатиб қўйишлари мумкин. Агар янги штамм хавфсиз деб топилса, ҳеч нарса ўзгармайди.
Афсуски буларнинг барчаси рубл курсини ошиши учун хизмат қилмайди. Жума куни содир бўлган кескин “қулаш” оқибатида Россия валютасининг долларга нисбатан курси 75,92 рублача ва еврога нисбатан 85,69 рублгача пасайди. 29 ноябрда курс бироз ортга қайтган бўлса-да, номаълумлик сақланиб қолмоқда.
CARF фонди бошқарув директори, моличи Андрей Сырчин айтишига кўра, нефтчилар кутиб туриш стратегиясига ўтади. "Ҳозир ҳамма қўрқаётган ягона нарса – дунё иқтисодиёти нефт нархи баррелига 80 доллардан ортиқ бўлишига дош бера олмайди", — дейди мутахассис.
The Wall Street Journal ёзишига кўра, ОПЕК+ дунёнинг асосий нефт импортчилари томонидан нефт сиёсатини ўзгартириш масаласи кўриб барибир чиқилмоқда. Картелдаги манбааларга асосланган ҳолда нашр “Саудия Арабистони ва Россия, нефт бозоридаги юқори нархларни сақлаб қолиш мақсадида келгуси йилда нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш режасидан биргаликда воз кечиши мумкин” деб ёзмоқда.
Наталья Дембинская
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи