
Диего Марадона даврида "Наполи"ни бошқарган собиқ мураббий Оттавио Бьянки Италия чемпионатидаги паст натижадорлик ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, бунга А Серияда юқори даражадаги ҳужумчиларнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.
Бьянкининг таъкидлашича, кучли ҳужумчилар айни пайтда бошқа нуфузли чемпионатларни афзал кўрмоқда. "Италия чемпионати аллақачон Европада етакчи бўлишни тўхтатди.
Энг яхши футболчилар бошқа лигаларни танлашмоқда. А Серияда яхши ҳужумчилар кам, шу боис гол уриш борасида муаммо кузатилмоқда", — дея Бьянкининг сўзларини келтиради pianetamilan.it сайти.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг амалдаги ғолиби Бьянкининг собиқ жамоаси "Наполи" ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар