«Ҳаракат қил ёки ўлиб кет!»
Британия империяси учун Ҳиндистон мустамлакачилик дунёсининг ҳақиқий дурдонаси эди. 19-асрнинг охирига келиб, мамлакатга киритилган инвестициялар ҳажми деярли 300 миллион фунтни ташкил этди. Губернаторлар ҳиндавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги зиддиятни кучайтирар: миллий ўзликни уйғотиш империя режаларига кирмаган эди.
1919 йилда Ҳиндистон ҳукумати тўғрисидаги қонун қабул қилинди, унга кўра маҳаллий ҳокимият ерли аҳоли қўлига ўтди. Бироқ бу қадам маҳаллий аҳолининг тинч-тотув яшашига ҳисса қўшмади. Чунки қонун бўйича ҳукмронлик қилишга ҳиндуларга рухсат берилиб, мусулмонлар четда қолиб кетди. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли инглизлар томонидан қўлланиладиган камситувчи жазолардан норози. Оммавий калтаклаш одатий ҳол бўлиб қолган. Инглизлар айбдорларни шу қадар қаттиқ калтаклашардики, кейин улар узоқ вақт мустақил юра олмай қоларди.
Мусулмонлар бу кескин даврда «Икки халқ назарияси» деган тушунчани кўтариб чиқди. Унга кўра Ҳиндистон икки дунёга ажратилади - ҳиндавийлик ва ислом. Уларнинг кесишув нуқталари йўқ. Мафкурачиларнинг таъкидлашича, гап фақат диний тафовутларда эмас: бу ерда гап маданиятлар, ҳуқуқий меъёрлар, дунёга муносабатдаги фарқлар ҳақида борган.
Мустақил, «соф» Покистон тушунчаси шундай туғилади. Бу ғояни Муҳаммад Али Жинна кўтарди. У Буюк Британияда адвокат бўлиш учун таҳсил олган ва либерализм ғоялари билан суғорилган эди. 1900 йилларнинг бошларида Жинна уйига қайтиб, Ҳиндистоннинг Конгресс партияси фаолиятида иштирок этади. Бундан ташқари, бир давлатда икки конфессиянинг бўлиши қон тўкилишига олиб келиши мумкин эди.
Баррикадаларнинг бошқа томонида тинч ўзгаришлар фалсафаси ва фуқаролик итоатсизлиги ҳаракатлари фалсафаси билан Маҳатма Ганди турди. 1935 йилда қонун чиқарувчи ассамблеялар ташкил этилди. Сайловчилар сони 35 миллионга етди. «Вилоят мухторияти» тамойили эълон қилинди.
Черчиллнинг таржимаи ҳолидаги «қора доғ»
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Британия Ҳиндистон аҳолисига имтиёзлар бериш эвазига ҳарбий ёрдам сўради. 1942 йилда Ҳиндистон Миллий Конгресси мамлакат мустақиллигини талаб қилди. Талаб рад этилиб, 8 та вилоят ҳукуматлари истеъфога чиқди. Август ойида мамлакатда Гандининг «Ҳаракат қил ёки ўлиб кет!» шиори остида митинглар ўтказилади.
Уинстон Черчилл Ҳиндистон мустақиллигининг энг муросасиз душманларидан бирига айланди: ёшлигида ҳам, сиёсий фаолиятининг чўққисида ҳам у мухолифларни қудратли империя мақомини сақлаб қолиш учун мустамлакаларга озодлик бермаслик зарурлигига ишонтирди. Черчилл шундай деган: «Ҳиндистон учун Доминион мақомини кенгайтириш мумкин эмас ... Ва биз йиллар ёки авлодлар давомида Доминион мақомига эришиш йўлини белгилашга ҳаракат қилмаслигимиз керак. Ривожланиш тезлиги фақат ҳиндларнинг ички тартиби ва “цивилизацияси" даражасига боғлиқ».
1943 йилда Черчилл Бенгалияда (Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий қисмидаги вилоят) очарчилик пайтида ҳаракатсизликда айбланди. Тўйиб овқат емаслик бу ерда 9 миллионгача одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Тарихчиларнинг фикрича, оммавий очарчилик учун жавобгарликнинг бир қисми Буюк Британия зиммасига тушади. Чунки, Британия маъмурияти қарорига кўра, Бенгалиядан ўн минглаб тонна дон олиб кетилган. Черчиль ҳиндистонликлар ҳақида “очлик бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ҳиндлар қуёнлардек кўпаяверади” каби айтган кўплаб ҳақоратомуз сўзлари билан ҳам ёдда қолган.
Калкуттадаги қирғин
1946 йилда Ҳиндистон Миллий Конгресси ва Покистонни алоҳида давлатга ажратишга интилган Мусулмон Лигаси ўртасидаги қарама-қаршилик авжига чиқди. Бу Калкуттада қирғинларга олиб келди. 16 август куни шаҳар икки душман лагерига бўлинган эди. Уч кун давомида ҳиндавийлар ва мусулмонлар ўртасида қирғин бўлди. Қурбонларнинг 4000 нафар бўлган деб тахмин қилинган. На аёллар, на болалар аялмади, юзлаб уйлар талон-тарож қилинди. Ҳинд шаҳрида содир бўлган фожиали воқеалар қисман Британия мустамлака мулкларининг бўлинишига сабаб бўлди.
Ҳиндистон вице-қироли томонидан таклиф қилинган режага мувофиқ, харитада иккита ҳудуд пайдо бўлди - Ҳиндистон Иттифоқи ва Покистон. Шу билан бирга, Панжоб тақдири Қонунчилик ассамблеясида мусулмон аҳолиси кўп бўлган туманлар депутатлари ва ҳиндлар яшайдиган туманлар депутатларининг алоҳида овоз бериш йўли билан ҳал қилинишига келишилди. Панжоб ҳар икки томон учун тўсиқ бўлиб қолди.
Британия Ҳиндистони 1947 йил 15 августда ярим тунда расман ўз фаолиятини тўхтатди. Бўлиниш чизиғини британиялик ҳуқуқшунос Сирил Редклифф ўрнатган. Шуниси эътиборга лойиқки, бу одам бой юридик амалиёти билан мақтана олмас эди. Бироқ, Британия маъмурияти назарида унинг шубҳасиз устунлиги бор эди: Сирил Ҳиндистонда бўлмаган, шунинг учун унинг аҳолининг турли гуруҳларига муносабати нохолис эмас эди. Редклифф чизиғи мусулмон ва мусулмон бўлмаган аҳоли яшайдиган ҳудудларни чегаралаши керак эди. 1947 йил арафасида Британия Ҳиндистонининг аҳолиси тахминан 390 миллионни ташкил этган бўлса, бўлинишдан кейин - 330 миллион қолди. Ғарбий Покистонда 30 миллион, Шарқий Покистонда ҳам худди шунча одам қолди.
Кашмирнинг ноаниқ мақоми икки давлат ўртасидаги тинч муносабатларни имконсиз қилди. Кашмир 1947 йилда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу баёнотдан кейин бу ерга Покистон ва Ҳиндистон аскарлари киритилди. Кашмир учун уруш маҳаллий аҳолининг талон-тарож қилиниши ва қотилликлари билан бошланди.
Ҳиндистон 1950 йилда, Покистон 6 йилдан кейин доминион мақомидан воз кечди. 1965 йилда Иккинчи Кашмир уруши бошланди, 7 мингга яқин одам унинг қурбони бўлди. Можаронинг янги босқичи 1971 йил 26 мартда Бангладеш ўз мустақиллигини эълон қилган вақтга тўғри келади. 1984 йилда Ҳиндистон, Покистон ва Хитой чегараларида жойлашган Сиачен музлигида можаро бошланди. Буни назорат қилиш Хитойдан Покистонга борадиган савдо йўллари устидан назоратни англатади.
Ёқуб Умар тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас