
Тайванда кутилмаган ҳодиса юз берди — фаррош бадиий асарни ифлос ойна деб ўйлаб, уни тозалаб ташлади. Натижада асар ўзининг асл маъносини йўқотди, деб хабар берди маҳаллий нашрлар.
Рассом Chen Sun-chi яратган “Inverted Syntax – Тескари синтаксис – 16” номли асар замонавий санъат галереясида намойиш этилган бўлиб, чанг билан қопланган ойнанинг қисман мато билан ёпилган қисми орқали бузилган ўрта синф рамзини акс эттирган.
Бироқ фаррош асарни кир ойна деб ўйлаб, артишни бошлаган ва шу орқали асарнинг муҳим фалсафий ғоясини буткул йўққа чиқарган. Галерея маъмурияти ҳодисани “фожиали тушунмовчилик” деб атади ва ходим санъат асарнинг бадиий аҳамиятидан бехабар бўлганини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар