
Чеченистоннинг Гудермес туманида дафн маросими вақтида фожиали ҳолат юз берди — хусусий уйнинг ёғоч балконининг қулаб тушиши натижасида 20 киши турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Россия ОАВ манбаларига таяниб Report агентлиги маълум қилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли дафн маросимини баланд жойдан кузатиш мақсадида уй балконига чиққан. Бироқ балкон кўп одам оғирлигига чидамай, қулаб тушган.
Ҳодисадан сўнг тиббиёт ходимлари жабрланганларни тез ёрдам машиналари орқали шифохонага етказишган. Маълумотларга кўра, уларнинг айримлари енгил, бошқалари эса ўрта даражада жароҳат олган.
Айни пайтда ҳодисанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда, мутахассислар балконнинг техник ҳолати ва қурилиш сифати бўйича текширув ўтказмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар