Олтин нархлари ошди, Ўзбекистон захиралари рекорд даражага етди

1 дақиқа ўқиш295
Олтин нархлари ошди, Ўзбекистон захиралари рекорд даражага етди

Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захиралари сўнгги йилларда кузатилмаган даражада ўсди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида мамлакатнинг халқаро захиралари 59,3 миллиард долларга етган, деб хабар берди Spot.uz. Бу кўрсаткич мамлакат тарихидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Марказий банк ҳисоботида таъкидланишича, захиралар бир ой ичида 4,3 миллиард долларга ошган. Бу ўсиш, асосан, жаҳон бозорида олтин нархларининг йил бошидан буён қарийб 50 фоизга кўтарилгани билан боғлиқ.

Октябрь ойида валюталар ҳисоби 731 миллион долларга ошган бўлса, олтин захиралари қиймати 3,6 миллиард долларга кўпайиб, 47,8 миллиард долларга етган. Шунингдек, олтиннинг жисмоний ҳажми ҳам ортиб, 11,6 миллион троя унциядан 11,9 миллион унциягача кўтарилган.

Марказий банк балансидаги қимматли қоғозлар портфели ҳам бироз ўсиб, 1 миллиард 23 миллион долларни ташкил этгани қайд этилган.

Мутахассислар олтин нархларидаги кескин ўсишни жаҳон бозорларидаги беқарорлик, геосиёсий зиддиятлар ва АҚШ Федерал резерв тизимининг сиёсий ўзгаришлари билан изоҳламоқда.

Иқтисодчилар таъкидлашича, бу ҳолат Ўзбекистоннинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва ташқи шокларга қарши туриш имконини янада кучайтириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?