date

Хитой АҚШга ноёб ер металларини етказиш тизимини янгиламоқда

Хитой АҚШга ноёб ер металларини етказиш тизимини янгиламоқда

Хитой қўшма штатларга ноёб ер металларини етказиб бериш тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбалари хабар берди. Янги тизимга кўра, экспорт жараёни енгиллаштирилади, аммо ҳарбий соҳада фаолият юритувчи америкалик компаниялар рўйхатдан чиқарилади.

Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати ноёб ер металлари ва уларга боғлиқ маҳсулотларни фақат фуқаролик мақсадларида фойдаланувчи АҚШ компанияларига сотишни мақсад қилган. Бу билан Пекин, бир томондан, Вашингтон билан ресурс етказиб бериш бўйича келишувни амалга оширишни, иккинчи томондан, АҚШ армияси билан алоқадор саноат тармоқларига чеклов жорий қилишни кўзламоқда.

Журналистлар таъкидлашича, янги тизим Хитой экспортерларига лицензияларни тезроқ олиш имконини беради. Шу орқали Пекин нафақат иқтисодий муносабатларни мувозанатлаш, балки геосиёсий таъсирини ҳам сақлаб қолишга интилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Дональд Трамп ва Си Жинпин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Хитой учун айрим бож тўловларини камайтиришга, Пекин эса ноёб ер металлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилишга келишиб олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШга ноёб ер металларини етказиш тизимини янгиламоқда