11:55 / 30.06.2022
1 514

Ақлий фаолиятни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Ақлий фаолиятни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотлар
Фото: Marie Claire
Баъзи маҳсулотлар ақлий фаолиятни яхшилашга ёрдам бериши илмий жиҳатдан исботланган. Уларнинг таркибидаги микроэлементлар мияни рағбатлантиради ва унинг яхши ҳолатда бўлишига имкон беради. Marie Claire нашри улар қайси маҳсулотлар экани ҳақида гапирди.

Маълум бўлишича, мия учун энг фойдали микроэлементлар ёғлардир. Тўйинмаган ёғли кислоталарга бой рацион хотира учун муҳим рол ўйнайдиган нейротрансмиттер ацетилхолин ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиради.

Умуман олганда, тўғри овқатланиш ҳаёт давомида миянинг ривожланиши ва соғлиққа катта таъсир қилади. Мия доимо рағбатлантириб турилиши керак — организмдаги барча метаболик энергиянинг 20 фоизи унинг фаолияти учун сарфланади, шунинг учун ёғ кислоталари энг тўйимлиси ҳисобланади.

Омега-3 ва Омега-6 гуруҳларини ўз ичига олган муҳим ёғ кислоталари мия фаолияти учун зарурдир. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқорида айтиб ўтилган элементлар гуруҳлари руҳий тушкунлик билан курашишга ва ҳиссий ҳолатни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Афсуски, организм омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталарини мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди, шунинг учун уларнинг манбаларини рационга киритиш жуда муҳимдир.

Докозагексаен кислота инсон саломатлиги учун энг қимматли омега-3 кўп тўйинмаган ёғли кислоталардан биридир. Бу юрак-қон томир тизимининг тўғри ишлаши учун зарурдир. У атеросклерознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, қон айланишини яхшилайди, кардиопротектив ва антиаритмик таъсирга эга. Шунингдек, у хотира ва сўзлашиш қобилияти каби мия функцияларида муҳим рол ўйнайди.

Мия саломатлиги учун зарур бўлган 6 та маҳсулот

Балиқ
Балиқ омега-3 ёғ кислоталарига бой. Буғда пиширилган балиқ ўзида барча фойдали элементларни сақлаб қолади. Балиқни суши шаклида истеъмол қилиш ҳам мумкин.

Авокадо
Авокадо таркибидаги тўйинмаган ёғли кислоталар ақлий фаолиятга фойдали таъсир кўрсатади ва миянинг ишлаши учун зарур бўлган тўғри қон оқимига ёрдам беради.

Ёнғоқ
Ёнғоқлар тўйинмаган ёғли кислоталар ва Э витаминининг ажойиб манбаи бўлиб, иккаласи ҳам мия фаолиятини яхшилайди. Бодом, ерёнғоқ ва ёнғоқ ҳам когнитив бузилишнинг олдини олишга ёрдам беради.

Тухум
Тухум таркибида Б4 витамини мавжуд бўлиб, у хотира ва асаб тизимини яхшилайди, шунингдек, антидепрессант таъсирга эга.

Зайтун мойи
Зайтун мойи хотирани яхшилашга ёрдам беради ва баъзи тадқиқотларга кўра, деменсия ва когнитив бузилишларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Кокос ёғи
Кокос ёғи ўзида триглицеридларни ўз ичига олади, ёғ кислоталарининг махсус класси организм томонидан осонроқ ҳазм қилинади ва ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам беради, лекин энг муҳими, улар асаб тизимини тиклашга ҳисса қўшади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ақлий фаолиятни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотлар