
Кўпчилик шакарни зарарсиз деб ўйлайди. Бу нотўғри. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи семириш ва қандли диабет хасталигини келтириб чиқаради.
ЖССТ маълумотларига кўра, кунига ўртача 56 грамм шакар истеъмол қилган инсонда юрак-қон томир хасталикларидан ўлим ҳолати ушбу маҳсулот меъёрига амал қилмайдиганларга қараганда икки марта кам кузатилади.
Мутахассисларнинг айтишича, танадаги ортиқча шакар миқдори тез ёғга айланади. Бундай ёғлар тери ости, ошқозон-ичак атрофи ва қон томир деворларига ёпишиб, қоннинг оқишига тўсқинлик қилади. Натижада юқори қон босими, миокард инфаркти, инсульт каби оғир хасталиклар келиб чиқади.
Шунингдек, шакар:
- ёлғон очликни пайдо қилади;
- ўрганиб қолиш ҳиссини чақиради;
- организмни В турдаги витаминлардан маҳрум қилади;
- юракка ножўя таъсир этади;
- танадан кальцийни ювиб чиқаради;
- иммун тизимини 15-20 баробар заифлаштиради;
- инсулинга сезгирликни пасайтиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар