22:42 / 02.07.2023
525

Ҳинд миллиардерининг ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган 5 та сири

Навал Равикант
Фото: Shutterstock

Камбағал иммигрант оиласида туғилган Навал Равикант — Uber, Twitter инвестори ва “инвестиция тиндери”нинг яратувчиси 15 ёшида ҳинд таомларини етказиб берувчи ноқонуний овқатланиш хизматида ишлай бошлайди.

Бугун у миллиардер ва Силикон водийсидаги энг машҳур одамлардан бири. “Айни шу жойда ва ҳозир яша” фильмида Навал Равикант ҳар қандай одам бойликка эришиши мумкинлигини исботловчи фикрлари билан ўртоқлашади. Келинг, улардан баъзилари ҳақида гаплашамиз.

Пул топиш бу — маҳорат. Буни ўрганиш мумкин

“Агар барча пулларимни йўқотиб қўйсам-у, сиз мени инглиз тилида сўзлашадиган исталган мамлакатдаги тасодифий кўчага ташлаб қўйсангиз, 5-10 йилдан кейин яна бойиб кетаман. Чунки бу мен ўзлаштирган кўникмалар тўплами. Бу ҳар ким ўрганиши мумкин бўлган нарса”, — дейди Навал Равикант.

Миллиардер ҳар ким бой бўлишни ўрганиши мумкинлигига ишончи комил. Бунинг учун қаттиқ ишлаш шарт эмас. Бой бўлиш учун нима қилиш кераклигини тушуниш муҳим. Бошқалар каби эмас, балки тизимга қарши сузишни ўрганинг ва ҳар бир қадамингизни таҳлил қилинг.

Пулни эмас, бойликни изланг

Пул ва бойлик ўртасидаги фарқ нима? Бойлик ухлаётганингизда ёки дам олганингизда ҳам пул ишлашингизга ёрдам беради. Булар сиз учун ишлайдиган активлар. Пулни эмас, бойликни қидиринг.

Ишчи бўлиб бойиб бўлмайди. Чунки сиз ўзингизни ва вақтингизни ижарага оляпсиз. Молиявий эркинликни пассив даромад билан бирга олиш мумкин. Ҳақиқий бой шифокор хусусий клиника очади, сартарош эса ўзининг гўзаллик салонини очади. Ўзингиз учун капитал топинг — бизнеснинг бир қисми ва ишчи бўлиб пул топишни тўхтатинг.

Фото: Shutterstock

Жамиятга улар хоҳлайдиган нарсани беринг

Стив Жобс биринчи бўлиб одамларга смартфонлар — телефонлар эмас, балки чиройли ва ишлатиш учун қулай бўлган кичик чўнтак компьютерлари кераклигини тушунди.

Жамиятга нима кераклигини тахмин қилсангиз, сиз ҳам бойиб кетишингиз мумкин. Ва ўзингизнинг муваффақиятли ғоянгизни ёки маҳсулотингизни кенгайтира оласиз. Одамларга нима беришингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг ва бунга эътиборингизни қаратинг.

Ўзингизга ёқадиган ва эришиш мумкин бўлган ишни қилинг

Болалик ва ўсмирлик чоғингизда ҳеч қандай қийинчиликсиз ва катта завқ билан нима қилганингизни эсланг. Сиз буни маҳорат деб ҳисобламаслигингиз ҳам мумкин. Аммо атрофдагилар қобилиятингизни пайқашади. Бу ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. Мисол учун, гитара чалишни осонлик билан ўргангансиз. Кимдир эпчиллик билан стол ўйинларида ҳаммани мағлуб этади. Кимдир илмий фантастикани яхши кўрарди ва ўзининг китобини ёзди. Кимдир журналист бўлишни орзу қилади.

Ота-онангиз ёки болаликдаги энг яқин дўстингиз билан гаплашиб, қайси кўникмаларни осонгина ўзлаштиришингиз, ўзингизнинг ноёб ва яхши ҳақ тўланадиган билимингизга айланишингиз мумкинлигини аниқланг.

Фото: Shutterstock

Ўрганишдан тўхтаманг

Илгари бир неча йил давомида университетда маърузаларга бориш шарт эди. Аммо ҳозир дунё жуда тез ўзгармоқда. Ўқишни битиргунингизча билимлар эскиради. Бой бўлишга ёрдам берадиган энг муҳим маҳорат бу — доимий ўқишга тайёрлик.

Сотишни ўрганинг. Яратишни ўрганинг. Ўрганишни ўрганинг. Ҳеч қачон ривожланишдан тўхтаманг. Қилаётган ишингизда дунёдаги энг яхшиси бўлинг. Микроиқтисодиёт, ўйин назарияси, психология, ишонтириш, этика, математика ва компьютерни ўрганинг.

Бир неча ой ичида янги касбни ўрганинг. Бир неча йил ичида у эскиради. Аммо бу йилларни унумли ўтказсангиз, бойиб кетишингиз мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳинд миллиардерининг ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган 5 та сири